Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

240-боб. Аллоҳ азза ва жаллага маҳбуб бўлган исмлар баёни

 

726/1. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ азза ва жаллага исмларингизнинг энг маҳбуби Абдуллоҳ ва Абдураҳмондир», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

727/2. Жобирдан (р.а.) ривоят қилинади: «Биздан бир киши ўғил кўрганда, уни Қосим деб исмлади. «Сени Абулқосим, яъни Қосимнинг отаси, деб куняламаймиз, сенинг шаънинг улуғ эмас-ку», деганимизда, у киши Расулуллоҳга бунинг хабарини берди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўғлингни Абдураҳмон деб исмлагин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

728/3. Абу Вуҳайб Жушамийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «(Фарзандларингизни) пайғамбарлар исмлари ила номланглар. Аллоҳ таолога исмларнинг маҳбуби Абдуллоҳ ва Абдураҳмондир. Энг содиқ исмлар Ҳорис (касб қилувчи) ва Ҳаммом (аҳамият берувчи), исмларнинг энг хунуги Ҳарб (уруш) ва Мурра (аччиқ)лардир», дедилар. Абу Довуд ва Насаийлар ривояти.

 

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио