715/1. Абу Рофеъдан (р.а.) ривоят қилинади. Фотима (р.а.) туққан пайтларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (неваралари) Ҳусайн ибн Алининг қулоғига намоздаги азонни айтдилар. Абу Довуд ва Термизийлар ривояти.
Уламолар: «Боланинг ўнг қулоғига азон ва чап қулоғига иқомат (такбир) айтиш маҳбуб амалдир», деганлар.
716/2. Ҳусайн ибн Алидан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор бола туғилганида ўнг қулоғига азон ва чап қулоғига иқомат (такбир) айтилса, жодугар зарар бера олмайди», дедилар. Ибн Сунний ривоятлари.
|