714/1. Фотимадан (р.а.) ривоят қилинади. Бу онамизнинг туғишлари яқинлашганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Салама ва Зайнаб бинти Жаҳшларга (р.а.) Фотиманинг (р.а.) ҳузурларида «Оятал курси»ни ва Аъроф сурасининг 54-оятини охиригача ҳамда иккита «Қул аъувзуни» ўқишни буюрдилар. Ибн Сунний ривоятлари.
|