Билингки, эр киши хотинининг қариндошларидан бирортасига хотинлари билан жимоъ қилиш ёки ўпиш ё қучоқлаш ёхуд булардан бошқа ҳолатларда фойдаланиладиган лафзлар ила хитоб қилмаслиги маҳбуб амалдир.
713/1. Али (р.а.) ривоят қилиб айтдилар: «Мен кўп мазий кўрувчи киши эдим. Қизлари менинг қўл остимда бўлгани учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу ҳақда сўрашга уялиб, Миқдодга (р.а) у зотдан сўрашни буюрдим. Бас, у бу ҳақда сўради». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
|