711/1. Жобирдан (р.а.) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Қиз болага уйландингми ёки жувонга?» деганларида, мен: «Жувонга», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиз болага уйланмайсанми, у сен билан, сен эса у билан ўйнашар эдинг», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
712/2. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминларнинг имон жиҳатидан мукаммал ва хулқи жиҳатидан яхшилари аҳллари учун хушмуомалали бўлганларидир», дедилар. Термизий ва Насаийлар ривояти.
|