Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

229-боб. Келин туширди кечасида хотини кирган пайтда эрининг айтадиган зикрлари

Аёлига илк бор йўлиққанда, унинг пешонасига қўлни қўйиб,

 «Барокаллоҳу ликулли ваҳидим минна фий соҳибиҳи» (маъноси: «Аллоҳ ҳар биримизни ўз жуфтига баракали қилсин»), деб айтмоғи маҳбуб амалдир. Ва бу билан бирга қуйидаги ҳадисдаги дуони ҳам қўшиб айтади:

 

708/1. Амр ибн Шуъайб оталаридан, оталари эса боболаридан қилган ривоятларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирингиз бирор хотинга уйланадиган бўлса ёки бирор хизматкор сотиб оладиган бўлса,

 «Аллоҳумма инний ас алука хойраҳа ва хойра ма жабалтаҳа ъалайҳи. Ва аъузу бика мин шарриҳа ва шарри ма жабалтаҳа ъалайҳи», деб айтсин», дедилар. (Маъноси: «Аллоҳим, мен Сендан унинг яхшисини ва унга халқ қилган нарсангнинг яхшисини сўрайман. Ва унинг ёмонидан ва унга халқ қилган нарсангнинг ёмонидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман».)

Агар туя сотиб олса, ўркачи чўққисидан ушласин-да, ана шу юқоридаги дуони ўқисин. Абу Довуд, Ибн Можа ва Ибн Суннийлар ривояти.

Бошқа бир ривоятда «Сўнгра хотини ва хизматкори пешонасидан ушлаб, уларга барака тилаб дуо қилсин», деб айтилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио