Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

228-боб. Никоҳ битими тузилгандан кейин эру-хотинга айтиладиган зикрлар

 «Барокаллоҳу лака» ёки

 «Барокаллоҳу алайка ва жамаъа байнакума фий хойрин» (маъноси: «Аллоҳ сенга барака берсин» ёки «Ораларингизни яхшиликда жамласин»), деб айтиш суннат амалдир.

Икки жуфтнинг ҳар бирига

 «Барокаллоҳу ликулли ваҳидим минкума фий соҳибиҳи ва жамаъа байнакума фий хойрин» (маъноси: «Аллоҳ жуфтингни баракали қилиб, ораларингизда яхшиликни жамласин»), деб айтмоқ мустаҳаб амалдир.

 

705/1. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Абдураҳмон ибн Авф (р.а.) уйланганлари хабарини беришган пайтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

 «Барокаллоҳу лака» (маъноси: «Аллоҳ сенга барака берсин»), деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

706/2. Саҳиҳ ривоятда келтирилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Жобир (р.а.) уйланганликлари хабарини беришганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам

 «Барокаллоҳу алайка» (маъноси: «Аллоҳ сенда барака қилсин»), деб айтдилар.

 

707/3. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар бирор киши уйланса,

 «Барокаллоҳу лака ва борака ъалайка ва жамаъа байнакума фий хойрин», деб айтардилар. (Маъноси: «Аллоҳ сенга барака бериб, сенда барака қилсин. Ва ораларингизни яхшиликда жамласин».) Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можалар ривояти.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио