Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

227-боб. Никоҳ битими тузилаётганда айтиладиган зикрлар

Олдинги бобда зикр қилганимиздек, ҳамд ва ташаҳҳудларни ўз ичига олувчи хутба ўқимоқ мустаҳабдир. Қуйидаги хутбани ўқиш эса, афзалроқдир:

 

704/1. Абдуллоҳ ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожат хутбасини қуйидагича ўргатдилар:

 «Алҳамду лиллаҳи настаъийнуҳу ва настағфируҳу ва наъузу биҳи мин шурури анфусина ман яҳдиллаҳу фала музилла лаҳу ваман юзлил фала ҳадия лаҳу ва ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳу. Я айюҳаннасу иттақув роббакумуллазий холақокум мин нафсив ваҳидатив ва холақо минҳа завжаҳа ва басса минҳума рижолан касийран ва нисоан ваттақуллоҳаллазий тасоалувна биҳи вал арҳама инналлоҳа кана аълайкум роқийба. Я айюҳаллазийна аманув иттақуллоҳа ҳаққа туқотиҳи вала тамутунна илла ва антум муслимун. Я айюҳаллазийна аманув иттақуллоҳа ва қулув қовлан садийдан юслиҳ лакум аъмолакум ва яғфир лакум зунубакум ва ман ютиъиллаҳа варасувлаҳу фақод фаза фавзан ъазийма». (Маъноси: «Ҳамд Аллоҳ учундир. Биз Ундан ёрдам сўраймиз ва истиғфор айтиб гуноҳларимизни кечишини сўраймиз. Ҳамда нафсларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз. Кимники Аллоҳ ҳидоят қилса, уни адаштирувчи йўқ. Кимники адаштирса, уни ҳидоятга элтувчи йўқ. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, деб гувоҳлик бераман. Ва албатта Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг қули ва расулидир. Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини (Ҳаввони) вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Парвардигорингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан сақланингиз), албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган Зотдир. Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар. Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар, (шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас, у улуғ бахтга эришибди»).

Абу Довуд, Термизий, Насаий ва Ибн Можалар саҳиҳ иснод ила ривоят қилишди. Бу Абу Довуд ривоятлари лафзидан бири. Абу Довуднинг яна бошқа бир ривоятида «ва расулуҳу» сўзидан кейин

 «Арсалаҳу билҳаққи баширан ва назирон байна ядайис соъати ман ютиъиллаҳа ва расулаҳу фақод рошада ваман яъсиҳима фаиннаҳу ла язурру илла нафсаҳу ва ла язурруллоҳа шайъа» жумлалари келтирилган. (Маъноси: «Уни (яъни, пайғамбарни) қиёмат қоим бўлишидан олдин ҳақ ила жаннатнинг хурсандлик хабарини берувчи ва дўзахдан қўрқитиб, ундан огоҳлантирувчи этиб юборди. Кимки Аллоҳга ва Унинг расулига итоат этса, батаҳқиқ тўғри йўлда бўлибди. Кимки Аллоҳ ва расулига осийлик қилса, фақат ўз нафсига зиён қилибди. Аллоҳга бирор нарса билан зарар келтира олмайди».)

Соҳибларимиз бу зикрларга қўшиб

 «Узаввижука ъалама амараллоҳу биҳи мин имсокин бимаъруфин ав тасриҳин бииҳсанин», деб айтиш ҳам маҳбуб амалдир, деб айтишди. (Маъноси: «Аллоҳ буюрганидек, яхшилик ила ушлаб туриш ёки яхшилик ила қўйиб юбориш шартига биноан сенга қизимни узатаман».)

Бу хутбаларнинг энг ози

 «Алҳамду лиллаҳи вассалату ъала расулиллаҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам увсий битақваллоҳ», деб айтишдир. (Маъноси: «Аллоҳга ҳамд, Расулуллоҳга салавот ва Аллоҳга тақво қилишингни васият қиламан».)


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио