Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

223-боб. Киши ўзини мақтаб, қилган яхшиликларини зикр қилиши ҳақида

Аллоҳ таоло Нажм сурасининг 32-оятида «Бас, сизлар ўзларингизни покламай қўя қолинглар», деб айтган.

Билингки, ўзини мақтаб, яхшиликларини зикр қилиш икки хил бўлади: ёмон кўрилган ва маҳбуб кўрилган. Ёмон кўрилгани фахрланиб, ўзини баланд тутиб, тенгдошларидан ажралиб туриш учундир. Маҳбуб кўрилгани эса, диний ислоҳотда ёки амру маъруфда, ёки наҳий-мункарда, ёки насиҳат қилишда, ёки бирор маслаҳатга ишора этишда, ёки таълим беришда, ёки ваъз айтишда, ёки зикрларда, ёки икки кишининг орасини ислоҳ этишда, ёки ўзидан ёмонликни даф этишда ва шунга ўхшаш нарсаларда бўлади. Ўзининг яхшиликларини зикр этиш билан, воиз сўзи қабул қилиниб, айтаётган нарсасига эътибор қилиниши ниятида ёки «Мана шу айтаётган сўзимни бошқа кишидан топа олмайсизлар, бас, уни ёдлаб олинглар» қабилидаги ният билан бўлса, зарари йўқ. Бу маънодаги нарсаларга мисоллар нассларда (яъни, Қуръон ва ҳадисда) тўлиб-тошиб ётибди.

Масалан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзларига ўхшаш - «Мен ёлғон бўлмаган набийдирман», «Мен одам болалари саййидиман», «Мен биринчи ер ёриб чиққан кишиман», «Мен сизлардан кўра Аллоҳни билувчи ва тақводорингизман», «Мен Раббим ҳузурида тунайман» ва бунга ўхшаш сўзлар кўпдир.

Юсуф алайҳиссалом: «Мени шу ернинг хазиналари устига қўйгин. Чунки мен (уларни) тўла-тўкис сақлайдиган ва (тўғри тасарруф қилишни) биладиган кишиман», дедилар (Юсуф сураси, 55-оят).

Шуайб алайҳиссалом: «Иншааллоҳ, сен менинг солиҳ кишилардан эканлигимни кўрурсан», дедилар (Қасос сураси, 27-оят).

 

696/1. Имом Бухорий «Саҳиҳ»ларида қилган ривоятларида шундай келтирилади. Усмон (р.а.) қамал қилинганларида, «Билмайсизларми, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қийинчиликда аскарларни таъминласа, унга жаннат бўлади», деганларида, бас, уларни таъминладим. Билмайсизларми, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Рувма» қудуғини кавласа, унга жаннат бўлади», деганларида, бас, қудуқни кавладим», деб ўзларини мақтовга лойиқ фазилатларини зикр қилганларидан кейин айтган нарсаларини қавм тасдиқлашди.

 

697/2. Саъд ибн Абу Ваққосдан (р.а.) ривоят қилинади. Кўфа аҳли бу зот устидан Умар ибн Хаттобга (р.а.) намозни чиройли ўқиб бермайди, деб шикоят қилишганида, Саъд ибн Абу Ваққос: «Аллоҳга қасамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ғазот қилиб, Аллоҳнинг йўлида араблар ичида биринчи найза отган кишиман...», деб ҳадиснинг қолганини зикр қилдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

698/3. Алидан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот: «Донни ёрган ва нафсларни халқ қилган Зотга қасамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг менга «Кимки мени яхши кўрса, мўминдир, мени ёмон кўрса, мунофиқдир», деган аҳдлари бордир», деганлар. Имом Муслим ривоятлари.

 

699/4. Абу Воилдан (р.а.) ривоят қилинади: «Ибн Масъуд (р.а.) бизга қуйидагича хутба айтдилар: «Аллоҳга қасамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оғизларидан етмиштадан кўпроқ сура ўргандим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари яхшилари бўлмасам-да, Аллоҳнинг китобини билувчироғлари эканимни билишади. Агар мендан кўра билувчироқ кишини кўрсам, унинг олдига етиб борардим». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

700/5. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. «Ўрмалаб келган туя ҳақида сўралганида...», ҳадисни давом эттириб, «... билимдонга йўлиқдинг», деб ҳадиснинг охирини зикр қилдилар. Муслим ривоятлари.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио