Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

222-боб. Мақташ ҳақида

Билингки, кишини гоҳида ўз олдида ва гоҳида йўқлигида чиройли сифатлар ила мақталади. Йўқлигида мақташнинг зарари йўқ. Фақат мақтовчи киши ёлғон аралаштирмаслиги ва ана шу ёлғон сабабидан ўша сифатдан маҳрум бўлмаслиги ҳамда мақталган киши фасодга кетиб фитналаниб қолмаслиги керак.

Аммо ўзининг олдида юзига мақташ тўғрисида баъзи ҳадислар маҳбуб эканлигини, баъзиси эса ман қилинганлигини айтган. Уламолар икки томон ҳадисларини жамлаб, қуйидаги фикрларни айтишган: «Агар мақталаётган киши комил имонли, ишончли, риёзатли, маърифатли киши бўлиб, ўша мақтовдан фитналанмаса ва ғурурга кетмаса, ҳаром ҳам, макруҳ ҳам эмас. Агар бу ишларнинг бирортасидан қўрқилса, мақташлик қаттиқ макруҳ».

 

Мақташни ман қилувчи ҳадислар

 

693/1. Миқдоддан (р.а.) ривоят қилинади. Бир киши Усмонни (р.а.) мақтаганида Миқдод (р.а.) тиззаларини букиб, унинг юзига майда тошларни отиб чанг солдилар. Шунда Усмон (р.а.): «Бу нима қилганингиз?» деганларида, Миқдод (р.а.): «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Агар мақтовчиларни кўрсангиз, юзларига тупроқ сочинг», деганларини эшитдим», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

694/2. Абу Мусо ал-Ашъарийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг бошқа бир кишини кўкларга кўтариб мақтаётганини эшитиб: «Уни ҳалок қилдинглар ёки бу кишининг белини синдирдинглар-ку», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

695/3. Абу Бакрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида бир киши зикр қилинди. Шунда бошқа бир киши унинг яхшилигини гапириб мақтаб юборди. Буни эшитган Расулуллоҳ: «Дўстингнинг бўйнини синдирдинг-ку», деб бир неча марта айтдилар. Сўнгра у зот: «Агар сизлардан бирингиз мақташга мажбур бўлиб қолса, уни ундай-бундай ва шу сингари, деб ўйлайман, десин. Агар мен билганимдек ана шу сифатларга эга бўлса,

 «Ҳасийбуҳу Аллоҳ вала юзаккий ъалаллоҳу аҳада» (маъноси: «Унинг кифоячиси Аллоҳдир. Аллоҳнинг олдида бирор киши айбсиз эмас»), десин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

Мақташни мубоҳ қилувчи ҳадислар

 

Саҳиҳ ҳадисларда келтирилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр Сиддиққа (р.а.) «Иккитамиз бўлсак, учинчимиз Аллоҳ эканига гумонинг қандай?» ёки (бошқа бир ҳадисда айтилишича) «Сен изорини мутакаббир ниятида кўтариб юрувчи эмассан», (яна бошқа бир ҳадисда келтирилишича) «Эй Абу Бакр, йиғламагин, албатта менга дўстлиги ва молидаги энг ишончлиси Абу Бакрдир. Агар умматимдан халил (дўст) ушлаш керак бўлганида, Абу Бакрни халил қилиб олардим», (бошқа бир ҳадисда эса айтилишича) «Жаннатга киришда, ҳамма эшигидан чақирилувчилардан бўлишингни умид қиламан», (яна бир ҳадисда келтирилишича) «Унга киришига изн бериб, жаннатга киришининг хурсандлик хабарини бер», (яна бошқа бир ҳадисда айтилишича) «Эй Уҳуд тоғи, тинчлан, чунки сенда набий, сиддиқ ва икки шаҳид бор», дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Жаннатга кириб, бир қаср кўрдим. «Бу қаср ким учун?» десам, «Умар учун», деб айтишди. Унга киришни хоҳладим-у, сенинг рашкчи эканингни эслаб қолдим», деганларида, Умар (р.а.): «Ота-онам фидо бўлгур, эй Расулуллоҳ, сизга рашк қилармидим?» дедилар. Бошқа ҳадисда келтирилишича, «Эй Умар, шайтон сенинг йўлинг томон йўлиқмаган. Агар йўлиқадиган бўлса ҳам, сен томондан бошқа ёққа бурилиб кетган», дедилар. Бошқа бир ҳадисда келтирилишича эса, «Усмонга (эшикни) очиб, жаннатга киришининг хабарини бергин», яна бошқа бир ҳадисда айтилишича, Алига (р.а.) «Сен мендансан, мен сенинг (қавминг)данман» ва «Мусо ҳузуридаги Ҳорундек менинг ҳузуримда бўлишга рози бўлмайсанми?» деб айтганлар. Бошқа бир ҳадисда келтирилишича, Билолга (р.а.) «Жаннатда кавушинг овозини эшитдим», деб айтганлар. Бошқа бир ҳадисда айтилишича эса, Убай ибн Каъбга «Илм сизни бахтли қилсин, эй Абу Мунзир», деб айтганлар. Бошқа бир ҳадисда келтирилишича, Абдуллоҳ ибн Саломга «Сен ўлгунингча Исломдасан», деганлар. Бошқа бир ҳадисда айтилишича, ансорийларга «Аллоҳ азза ва жалла сизларга кулди. (Ёки) қилган ишларингиздан ажабланди», деб айтганлар. Бошқа бир ҳадисда келтирилишича, ансорийларга «Сизлар кишилар орасидаги энг маҳбублисидирсизлар», деб айтганлар. Бошқа бир ҳадисда айтилишича, Ашаж Абдулқайсга «Сенда икки хислат бордир. У хислатларни Аллоҳ ва Унинг Расули яхши кўради, улар: ҳалимлик ва босиқликдир», дедилар. Мана шу ишора қилган ҳадисларим саҳиҳ, машҳурдир. Бунга ўхшаш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кишиларнинг юзига мақтаган ҳадислари жуда кўпдир. Аммо саҳоба, тобеъин ва улардан кейинги эргашиладиган уламоларнинг мақтовлари беҳад кўпдир.

Абу Ҳомид Ғаззолий «Иҳё» китобининг закот қисмида қуйидаги сўзларни келтирганлар: «Агар бирор кишига садақа берилса, олувчи киши берувчига қараши керак. Агар берувчи раҳматни ва садақаси овоза бўлишини яхши кўрса, олувчи киши уни махфий қилмоғи лозим бўлади. Чунки ҳаққини адо этишлик зулмга ёрдам беришга олиб бормаслиги керак. Садақа берувчининг раҳмат талаб этиши зулмдир. Агар садақа берган кишининг раҳмат айтилишини яхши кўрмаслигини билса, олган киши раҳмат айтмоғи ва берган садақасини овоза қилмоғи лозим». Суфён ас-Саврий: «Кимки ўз нафсини билса, кишиларнинг мақтови зарар қилмайди», дедилар. Абу Ҳомид Ғаззолий аввалги бобдаги ўтган нарсаларни зикр қилганларидан кейин қуйидаги сўзларни келтирдилар: «Бу маъноларнинг нозиклигини қалбига риоя қилган киши мулоҳаза қилмоғи лозим бўлади. Чунки бу нозик нарсаларга аҳамият бермай, аъзоларнинг амал қилиши фойдаси оз, қийинчилиги кўп бўлгани учун шайтонга кулги бўлади. Бир масалани таълим олмоқ бир йиллик ибодатдан афзал, дейилганида, мана шу илм назарда тутилган. Энди бу илм билан умр ибодати тирилтирилади. Жоҳиллик билан эса умр ибодатини ўлдириб, яроқсиз қилиб қўйилади».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио