Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

219-боб. Изн сўраш тўғрисида

Аллоҳ таоло айтади: «Эй мўминлар, ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва эгаларига салом бермагунингизгача кирманглар. Мана шу сизлар учун яхшироқдир. Шояд эслатма-ибрат олсангизлар» (Нур сураси, 27-оят); «У осмонлар ва ерни ҳамда уларнинг орасидаги барча нарсаларни олти кунда яратиб, сўнгра Ўз аршига ўрнашган Зотдир. У Раҳмондир. Бас, У зот ҳақида огоҳ-билимдон (кишилар)дан сўранг!» (Нур сураси, 59-оят).

 

640/1. Абу Мусо ал-Ашъарийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Изн сўраш уч мартадир. Агар изн берилса, киргин. Агар берилмаса, қайтиб кетгин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

641/2. Саҳл ибн Саъддан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Изн сўраш кўз (тушишининг олдини олиш) сабабидан жорий қилинди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Уч бор изн сўрашни кўп жиҳатдан ривоят қилдик. Суннатда аввал салом берилади. Сўнгра изн сўралади. Эшик олдида турганда ичкаридаги кишига қаралмайди. Сўнгра «Ассалому алайкум, кираверайми?» дейилади. Агар бирор киши жавоб қилмаса, икки ва уч марта айтилади. Яна бирор киши жавоб бермаса, қайтиб кетилади.

 

642/3. Тобеъинлардан Рубаъий ибн Ҳирошдан ривоят қилинади: «Менга Бани Омир қабиласидан бўлган бир киши гапириб берди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйдаликларида олдиларига киришга изн сўраб, «Кираверайми?» деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ходимларига: «Бунинг олдига чиқиб, изн сўрашни ва «Ассалому алайкум, кираверайми?» дейишни ўргат», дедилар. У киши буни эшитиб турган эди. Бас, «Ассалому алайкум, кираверайми?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга изн бердилар, у кирди». Абу Довуд ривоятлари.

 

643/4. Калада ибн Ҳанбалдан (р.а.) ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб, олдиларига кирдим-да, салом бермадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайтиб, бошидан «Ассалому алайкум, кираверайми?» дегин», дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

Мана шу саломни изн сўрашдан олдин келтирганимиз тўғридир. Морудий айтишларича, бу уч кўринишдадир. Биринчиси, юқоридаги (яъни, аввал салом, кейин изн). Иккинчиси, изн сўрашни саломдан олдин қилиш. Учинчиси, ихтиёрий, агар изн сўровчининг кўзи хонадон соҳибига киришдан олдин тушадиган бўлса, саломни аввал беради. Агар кўзи тушмаса, изн сўрашни олдин қилади.

Фасл: Агар бирор кишидан киришга салом ила изн сўралса ёки эшикни тақиллатилса ва ичкаридан «Кимсан?» дейилганида, «Фалончи ўғли фалон» ёки «Фалон фалоний» ё «Таниқли фалончи» каби том маънода танитиш лозим бўлади. Аммо «мен» ёки «бир бола» ёки «ходимингиз» ёки «дўстларингиздан бириман» каби сўзларни айтиш макруҳдир.

 

644/5. Машҳур Исро ҳодисасида келган ҳадисда келтирилишича, «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен Жаброил (алайҳиссалом) билан дунё осмонига кўтарилганимда, унинг очилишини талаб қилдилар. «Бу ким?» дейилганида, «Жаброил», дедилар. «Сен билан бирга ким?» дейилганида, «Муҳаммад» (алайҳиссалом), дедилар. Сўнгра иккинчи ва учинчи ва қолганларига кўтарилганларида, ҳар бир осмонда «Бу ким?» дейилди, «Жаброил», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.          

 

645/6. Абу Мусонинг (р.а.) ҳадисларида келтирилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Биъру бўстон», деган жойда ўтирганларида, Абу Бакр (р.а.) келиб изн сўрадилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким?» дедилар. «Абу Бакрман» дедилар. Сўнгра Умар (р.а.) келиб изн сўрадилар. Расулуллоҳ «Ким?» дедилар. «Умарман», дедилар. Сўнгра Усмон (р.а.) ҳам шу сингари қилдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

646/7. Жобирдан (р.а.) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бориб, эшикларини тақиллатдим. У зот: «Ким бу?» дедилар. «Мен», деб айтдим. Шунда у зот «мен», «мен», деб гўёки кариҳ кўргандек айтдилар».

Фасл: Агар хитоб қилинган киши ундан бошқасини билмайдиган нарса билан ўзини сифатласа, зарари йўқдир. Масалан, ўзини виқор суратида «мен фалон муфтий» ёки «қози» ё «фалон шайх» ва шунга ўхшаш нарсалар билан.

 

647/8. Умму Ҳонеъ Абу Толибдан (р.а.) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борсам, у зот ғусл қилаётган эканлар. Фотима эса тўсиб турган экан. Шунда у зот: «Бу ким?» дедилар. Мен: «Умму Ҳонеъман», дедим». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

648/9. Абу Заррдан (р.а.) ривоят қилинади: «Кечаларнинг бирида кўчага чиқсам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам якка ўзлари кетаётган эканлар. Мен ҳам ойнинг соясида кетаётсам, мен томонга бурилдилар-да ва мени кўриб қолдилар. «Ким бу?» дедилар. «Абу Заррман», дедим». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

649/10. Абу Қатода ал-Ҳорис ибн Рибъийдан (р.а.) ривоят қилинган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мўъжизаларини ҳамда илмларнинг барчасини ўз ичига олувчи идишдаги сув ҳақидаги ҳадисда келтирилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошларини кўтариб, «Ким бу?» дедилар. Мен: «Абу Қатодаман», дедим. Имом Муслим ривоятлари.

Бунга ўхшаш ҳадислар кўп. Бунинг сабаби унга бўлган эҳтиёж ва фахрланишни ирода этмасликдир. Мана шу маънога яқин бўлган ҳадислар ҳам бор. Улардан:

 

650/11. Абу Ҳурайрадан (р.а) ривоят қилинади: «Мен: «Эй Расулуллоҳ, Аллоҳга дуо қилинг, Абу Ҳурайранинг онасини ҳидоят қилсин», дедим. (Ҳадисни давом эттириб) у зотнинг ҳузурларига қайтиб, «Эй Аллоҳнинг расули, Аллоҳ дуоингизни ижобат қилиб, Абу Ҳурайранинг онасини ҳидоят қилди», дедим». Имом Муслим ривоятлари.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио