Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

218-боб. Саломдаги одоб ва масалалар

637/1. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Суворий пиёдага, пиёда ўтирганга ва озчилик кўпчиликка салом беради», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Имом Бухорийнинг бошқа бир ривоятларида: «Кичик каттага, пиёда ўтирганга, озчилик кўпчиликка салом беради», дейилган.

Уламолар: «Бу зикр қилинганлар суннатдир, буларнинг аксини қилиб, пиёда суворийга ёки ўтирган суворийга ва пиёдага салом берса, макруҳ эмас, шу сингари кўпчилик озчиликка, катта кичикка салом берса ҳам, макруҳ эмас», дейишади. Фақат саломга ҳақдор нарсани тарк қилган бўлади. Ва яна ана шу одоблардан - икки киши йўлда йўлиқишса, уларнинг бири ўтирган бўлса, хоҳ кичик ёки катта, оз ёки кўп бўлсин, ҳамма ҳолатда келувчи салом беради. Қози Морудий буларнинг иккинчисини суннат, аввалгисини суннатдан ташқаридаги фазилатли одоблар, деб исмладилар.

Фасл: Мутаваллий айтадилар: «Агар бир киши жамоатга йўлиқиб, улардан баъзиларига хослаб салом берса, макруҳдир. Чунки саломдан мақсад дўстлик ва улфатликни касб этишдир. Энди баъзиларни хослаш эса қолганлар учун қўполликдир. Балки ўртада адоватга ҳам сабаб бўлиб қолади».

Фасл: Бозорда ёки кўчада, бир-бирига кўп йўлиқиладиган жойларда баъзиларга хослаб салом беришнинг зарари йўқ. Чунки ҳар бир йўлиққан кишига салом беравериш ҳам муҳим ишлардан тўхтатиб, одатийликдан чиқариб юборади. Салом беришдан мақсад - ё дўстликни касб қилиш ёки ўртадаги кароҳиятни даф қилиш.

Фасл: Мутаваллий айтадилар: «Агар жамоат бир кишига салом берса, ҳалиги киши «Ваалайкум ассалом», дейди. Бу билан ҳаммани қасд қилади. Ва ундан ҳамманинг ҳаққидаги алик олиш вожиби соқит бўлади. Худди жаноза намозини бир дафъада ўқилганда, бошқа ҳаммадан намознинг фарзлиги соқит бўлгани каби».

Фасл: Морудий айтадилар: «Агар киши озроқ жамоат олдига кирса, бир саломни умумлаштириб, ўша битта билан кифояланади. Баъзиларни хослаб зиёда қиладиган бўлса, у одобдандир. Улардан ҳам бир киши алик олади. Улардан ҳам алик олишда зиёда қиладиган бўлса, у ҳам одобдандир. Агар жамоат жойи ва мажлисхона каби бир салом тарқамайдиган макон бўлса, бу ердаги саломнинг суннати кирувчи кишининг биринчи кирган пайтида салом беришидир. Шу билан у ҳамма эшитганларнинг ҳаққидаги саломни адо қилган бўлади. Ва эшитган кишиларнинг барчасидаги алик олишнинг фарзи кифоясига дохил бўлади. Агар ўтиришни хоҳласа, эшитмай қолганлардан саломнинг суннати соқит бўлади. Бордию эшитганлардан кейинги қатордаги эшитмаганлар ёнига ўтиришни хоҳласа, бу ҳақда икки хил фикр айтилган: аввалгиси - салом айтиш ила салом ҳосил бўлади. Чунки улар бир жамоадир. Саломни қайтадан бериши эса одобдандир. Шунга биноан қайси мажлис аҳли унга алик олса, бу билан ҳаммаларидан фарзи кифоя соқит бўлади, дейилган. Иккинчи фикр эса - салом берувчи ўтирмоқчи бўлса, овоз етмаган кишилар учун саломнинг суннати соқит бўлмаган. Шунга кўра, орқада ўтирганлар алик олганига қарамай, олдингилардан фарз соқит бўлмайди».

Фасл: Киши уйига кирса ва у ерда ҳеч ким бўлмаса ҳам, «Ассалому алайна ва ъала ибадиллаҳис солиҳийн», деб салом бериши мустаҳабдир. Буни китобимизнинг аввалидаги «Уйга киришда айтиладиган зикрлар» бобида баён қилганмиз.

Шу сингари масжидга ёки бошқа бировнинг уйига кирса-ю, у ерда ҳеч ким бўлмаса ҳам, «Ассалому алайна ва ъала ибадиллаҳис солиҳийн, Ассалому алайкум аҳлал байти ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳу», деб айтиш ҳам мустаҳабдир.

Фасл: Бир жамоа билан ўтирган бўлса-ю, сўнгра улардан ажраб турадиган бўлса, яна саломлашмоғи суннатдир.

 

638/2. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирингиз бирор мажлисга борадиган бўлса, салом берсин. Агар туришни хоҳласа ҳам, салом берсин. Аввалгиси охиргисидан ҳақли эмасдир», дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

Имом Нававий айтадилар: «Ҳалиги ажралаётгандаги салом берган кишининг саломига жамоатнинг алик олиши вожибдир».

Қози Ҳусайн ва Абу Саъд Мутаваллийлар: «Жамоадан ажраб кетаётганда баъзи одамлар орасида салом бериш одати бор. Бу дуо бўлиб, унга жавоб қайтариш вожиб бўлмай, балки мустаҳабдир. Чунки салом ажралаётганда эмас, балки йўлиққанда бўлади», деб айтдилар.

Бу фикрни Абу Бакр Шоший инкор қилиб, фосид, дедилар. Чунки салом ўтирган пайтда суннат бўлгани каби қўзғалганда ҳам суннатдир. Шу Абу Бакр Шошийнинг фикрлари тўғридир.

Фасл: Агар бирор киши ёки кўпроқ киши ёнидан ўтиб қолинса-ю, салом берсам, такаббурлик қилиб ёки бошқа сабаб юзасидан алик олмайди, деган гумон билан салом тарк қилинмайди. Чунки салом ҳар бир ўтувчи кишига буюрилган. Жавобни ҳосил қилиш буюрилмаган. Қаердан билсин, балки гумони хато бўлиб, жавоб бериб қолиши мумкин.

Аммо «Ўтувчининг саломи сабабли ўтирган киши алик олмаса, гуноҳга ботиб қолади, шунинг учун салом беравермасин» каби сўзлар жоҳиллик ва калтафаҳмликдир. Чунки шаръий буйруқлар мана шу каби хаёлий нарсалар ила соқит бўлмайди.

Бир киши эшиттирадиган қилиб салом берса-ю, алик олинмаса, «Салом беришдаги ҳаққини адо қилдим» каби сўзларни айтиш маҳбуб амалдир. Шу билан бу одамнинг ҳаққи соқит бўлади.

 

639/3. Абдураҳмон ибн Шиблдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саломга алик олса, унинг фойдасидир. Кимки алик олмаса, биздан эмас», дедилар. Ибн Сунний ривоятлари.

Бир инсонга салом берилса-ю, у алик олмаса, чиройли ибора билан «Саломга алик олиш вожиб, сендан вожиб соқит бўлиши учун саломга алик олмоғинг лозим бўлади», деб айтиш маҳбуб амалдир.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио