Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

216-боб. Саломнинг мустаҳаб, макруҳ ва мубоҳ ҳолатлари ҳақида

Билингки, юқорида айтганимиздек, саломни оммавий қилишга буюрилганмиз. Лекин бу баъзи ҳолатда таъкидланган ва баъзи ҳолатда енгиллатилган ва баъзи ҳолатда ман қилинган. Аммо таъкидлаб маҳбуб саналганларининг ҳудуди йўқдир.

Ва яна билингки, тирикка ҳам, ўликка ҳам салом берилади. Биз ўликка салом бериш кайфиятини «Жаноза зикрлари китоби»да айтиб ўтганмиз. Аммо саломнинг макруҳ, енгиллатилган ва мубоҳ ҳолатларини истисно қилиб, бир оз баён қилишга эҳтиёж бор. Масалан, киши бавл ва шуларга ўхшаш нарсага машғул бўлиб турганида салом бериш макруҳдир. У жавобга ҳам ҳақдор эмас. Яна ухлаётган ёки эснаётган ёки намоз ўқиётган ёки муаззин намозга азон ёки иқомат айтаётган бўлса ёхуд ҳаммомда бўлса ё шунга ўхшаш салом ўз таъсирини ўтказмайдиган ишларда ҳам салом берган киши жавобга ҳақдор эмас. Аммо овқатланаётган бўлса-ю оғзида луқма бўлмаса, саломнинг зарари йўқдир. Жавоб бериш у кишига вожиб бўлади.

Олди-сотди ва бошқа муомалаларда салом берилса, жавоб бериш вожибдир. Аммо жумага хутба ўқилиб турганда салом бериш макруҳдир. Чунки хутбада жим туришга буюрилганмиз. Энди шунга хилоф қилиб салом бериб қўйса, жавоб бериладими? Бунда бир оз ихтилоф бор. У амал қилмагани учун жавоб қайтарилмайди, деганлар бор. Агар хутбада жим туриш вожиб, дейилса, саломга алик олмайди. Агар хутбада жим туриш суннат, дейилса, ўша ҳозир бўлганлар орасидан бир киши жавоб қайтаради. Бир кишидан кўпи жавоб қайтармайди деганлар ҳам бор.

Аммо Қуръон қироати билан машғул кишига бериладиган салом ҳақида Абул Ҳасан ал-Воҳидий: «Тарк қилган афзалдир», дейдилар. «Агар салом берилса, ишора билан жавоб бериш кифоя қилади. Агар Қуръон ўқиётган киши лафз ила саломга алик олса, «Аъузу»ни айтиб, яна тиловатга қайтади». Бу Воҳидий фикрлари эди. Бунга бир оз эътибор қилишга тўғри келади. Зоҳирий олиб қаралганда, Қуръон ўқиётган киши лафз ила алик олади. Аммо хотирни жамлаб, берилиб дуо билан машғул бўлаётган кишини Қуръонга машғул бўлаётганга ўхшатиш мумкин. Фикримча, ана шу ҳолда унга салом бериш макруҳдир. Чунки бу унга овқатланишдаги машаққатдан ҳам кўпроқ қийинчилик олиб келади. Аммо эҳромдаги талбия айтувчи кишига салом бериш макруҳдир. Чунки талбияни тўхтатиш макруҳ. Борди-ю салом берилса, лафз ила алик олиб қўяди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио