Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

206-боб. Меҳмон овқат еб бўлганидан кейин мезбонни дуо қилиши ҳақида

587/1. Абдуллоҳ ибн Бусрдан (р.а.) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам отамнинг ҳузурига келганларида, биз бу зотга таом ва сути бор меш қўйганимизда, ундан тановул қилдилар. Сўнгра хурмо келтирилди. Ундан ҳам еб, данагини ўрта ва кўрсаткич бармоқларига жамлаб туриб улоқтириб юбордилар. Сўнгра ичимлик келтирилганида, ундан ҳам ичдилар. Ичиб бўлиб, ўнг томонларига узатдилар. Шунда отам у зотнинг уловлари юганидан ушлаб туриб: «Эй Расулуллоҳ, бизни дуо қилинг», деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

 «Аллоҳумма борик лаҳум фийма розақтаҳум вағфир лаҳум варҳамҳум», деб айтдилар». (Маъноси: «Аллоҳим, уларга ризқ қилиб берган нарсангни баракали қил, уларнинг гуноҳларини кечир, раҳм айла».) Имом Муслим ривоятлари.

 

588/2. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Убоданикига ифторлик қилгани борганларида, у нон ва ёғ келтирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улардан тановул қилиб, сўнг:

 «Афтора ъиндакум соимуна ва акала тоъамакум ал-аброру ва соллат ъалайкум ал-малаикаҳ», деб айтдилар. (Маъноси: «Рўзадорлар сизларнинг ҳузурингизда ифтор қилишди. Яхшилар овқатларингиздан тановул қилишди. Ва фаришталар сизларга дуо қилишди».) Абу Довуд ривоятлари.

 

589/3. Абдуллоҳ ибн Зубайрдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Муоз ҳузурларида ифтор қилиб:

 «Афтора ъиндакум ас-соимуна...», деб айтдилар. (Маъноси: «Рўзадорлар сизларнинг ҳузурингизда ифтор қилишди».) Ибн Можа ривоятлари.

 

590/4. Бир киши Жобирдан (р.а.) ривоят қилиб айтди. Абул Ҳайсам ибн Таййихон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга таом ҳозирлаб, Расулуллоҳни ва саҳобаларини унга чақиртирди. Овқат тановул қилиб бўлингандан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биродарларингизни мукофотлаб қўйинглар», дедилар. Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг расули, мукофотлаш қандай бўлади?» дейишганида, у зот: «Агар бирор кишининг уйига кириб, таомидан еб, ичимлигидан ичиб, унга дуо қилсангиз, ана шу мукофотлаш бўлади», дедилар. Абу Довуд ривоятлари.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио