Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

205-боб. Овқат еб бўлгандан кейин айтиладиган зикрлар

578/1. Абу Умомадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дастурхон йиғиштириб олингач,

 «Алҳамду лиллаҳи касирон тоййибан мубарокан фийҳи ғойра макфиййин вала муваддаъин вала мустағнан ъанҳу роббана», дер эдилар. (Маъноси: «Аллоҳга беадад пок, муборак ҳамд бўлсинки, Ундан ўзга кифоячи йўқ. У тарк қилинган ҳам эмас. Ундан беҳожат ҳам бўлинмас».) Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Бошқа бир ривоятда айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам овқат еб бўлгандан кейин дастурхон йиғиштирилгач,

 «Алҳамду лиллаҳиллазий кафоно ва арвоно ғойра макфиййин вала макфурин», дердилар. (Маъноси: «Бизга кифоячи бўлган ва бизни қондирган, Ундан ўзга кифоячи йўқ ва инкор ҳам қилинмаган Аллоҳга ҳамд бўлсин».)

 

579/2. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта Аллоҳ таоло бандаларидан рози бўлади, агар улар бирор таом еб, ҳамд айтишса ва бирор ичимлик ичиб, ҳамд айтишса», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

580/3. Абу Саид ал-Худрийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар овқат еб бўлсалар,

 «Алҳамду лиллаҳил лазий атъамана ва сақона ва жаъалана муслимийн», деб айтардилар. (Маъноси: «Бизларни овқатлантириб, бизларни суғориб ҳамда бизларни мусулмон қилиб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин».) Абу Довуд «ал-Жомеъ», китобларида ва Термизий «Шамоил», китобларида ривоят қилишган.

 

581/4. Абу Аюб Холид ибн Зайд ал-Ансорийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар еб ёки ичсалар,

 «Алҳамду лиллаҳил лазий атъама ва сақо ва саввағаҳу ва жаъала лаҳу махрожа», деб айтардилар. (Маъноси: «Овқатлантириб, суғориб ва уни ҳазм ҳамда чиқадиган қилиб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин».) Абу Довуд ва Насаийлар саҳиҳ иснод ила ривоят қилишган.

 

582/5. Муоз ибн Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки таом еб, сўнгра

 «Алҳамду лиллаҳил лазий атъаманий ҳаза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний вала қувватин», деб айтса, унинг аввалги гуноҳлари кечирилади», дедилар. (Маъноси: «Менинг куч-қувватимни кеткизмай, мана бу ризқ ила таомлантирган Аллоҳга ҳамд бўлсин».) Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можалар ривояти.

 

583/6. Тобеъин Абдураҳмон ибн Жубайрдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саккиз йил хизмат қилган бир ходим у зотдан овқатланганларида

 «Бисмиллаҳ», дейишларини, агар овқатланиб бўлсалар,

 «Аллоҳумма атъамта ва сақойта ва ағнайта ва ақнайта ва ҳадайта ва аҳсанта, фалакал ҳамду ъала ма аътойта», деб айтишларини эшитган экан. (Маъноси: «Аллоҳим, (мени) таомлантириб, суғориб, беҳожат қилиб, қаноатлантириб, ҳидоятли этиб, яхшилик қилдинг, (менга) берган нарсаларингда Сенга ҳамд бўлсин.) Насаий ва Ибн Сунний ривоятлари.

 

584/7. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам овқатланиб бўлганларидан кейин

 «Алҳамду лиллаҳил лазий манна ъалайна ва ҳадана, валлазий ашбаъана ва арвана ва куллал эҳсони атана», деб айтардилар. (Маъноси: «Бизга неъматлар бериб, ҳидоят қилган ва тўйдириб-суғорган ҳамда барча яхшиликларни ато қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин».) Ибн Сунний ривоятлари.

 

585/8. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирингиз таом еса, (Ибн Сунний ривоятларида «Аллоҳ кимни бирор овқат ила таомлантирса...» дейилган)

 «Аллоҳумма борик лана фийҳи ва атъимна хайром минҳу», десин. (Маъноси: «Аллоҳим, бизга уни баракали қилиб, ундан-да яхшироғи ила таомлантир»). Кимни Аллоҳ сут ила икром қилса,

 «Аллоҳумма борик лана фийҳи ва зидна минҳу», деб айтсин. Чунки сутдан кўра кифоя қилувчироқ бирор овқат ёки ичимлик йўқдир», дедилар. (Маъноси: «Аллоҳим, бизга уни баракали қилиб, бизга ундан-да зиёда қил».) Абу Довуд, Термизий ва Ибн Сунний ривоятлари.

 

586/9. Абдуллоҳ ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар бирор идишда сув ичсалар, (ичаётганларида) уч бора нафас олардилар. Ҳар нафасда Аллоҳга ҳамд айтиб, охирида шукр қилардилар. Ибн Сунний заиф иснод ила ривоят қилганлар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио