Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

204-боб. Меҳмон овқатдан қўлини тортганда, агар кифоя қилгудек емаган бўлса, мезбоннинг такрор-такрор «енг» ёки «олинг», деб айтиши мустаҳаблиги

Билингки, бу амални қилиш мустаҳабдир. Ҳаттоки, агар кифоя қилгудек таом емаса, киши ўз аҳли-аёлига ҳам мана шундай муомала қилиши маҳбуб амаллардандир. Бунга далил қилиб қуйидаги ҳадис келтирилади:

 

577/1. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зоҳир мўъжизаларига далолат қилувчи узун ҳадисда келтирилишича, Абу Ҳурайранинг (р.а.) қоринлари очиб, йўл бўйига ўлтирганларича меҳмон қилишлари учун Қуръон ўқир эдилар. Сўнгра Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳли суффадагиларни олиб келиш учун (одам) юбордилар. Улар келишганида барчаларини бир қадаҳ сут ила сийладилар. Ҳадиснинг охирида Абу Ҳурайра (р.а.) айтдилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «(Бу сутдан ичмаган) сен ва мен қолдик, холос», деганларида, мен: «Тўғри айтдингиз, эй Расулуллоҳ», дедим. У зот: «Ўтир ва бундан ич», дедилар. Мен ундан ичдим. У зот: «Яна ич», дедилар. Мен яна ичдим. Мана шундай ич, дейишда бардавом бўлдилар. Ҳаттоки, «Йўқ, сизни ҳақ билан юборган Зотга қасамки, унга жой қолмади», дедим. Шунда у зот: «Келтир», дедилар. Мен қадаҳни у зотга узатганимда Аллоҳга ҳамд айтиб ҳамда Унинг исмини зикр қилиб сутнинг ортиб қолганини ичдилар». Имом Бухорий ривоятлари.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио