567/1. Холид ибн Валиддан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга пиширилган таом тортиқ этилганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга қўлларини чўзиб, мойиллик кўрсатдилар. Шунда: «У Забб-ку (эчкиэмарга ўхшаган жонивор), эй Расулуллоҳ», деб айтишганда, у зот қўлларини ундан кўтардилар. Холид ибн Валид: «Эй Расулуллоҳ, Забб ҳаромми?» дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йўқ, лекин қавмим ерида бўлмагани учун уни ейишдан ўзимни тийдим», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
|