568/1. Жобирдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳлияларидан нонхўрак сўрадилар. Шунда улар: «Бизда фақат сирка бор», дейишди. Расулуллоҳ уни келтиришни буюрдилар. Ва уни ея туриб: «Мунча ҳам яхши бу нонхўрак сирка, мунча ҳам яхши бу нонхўрак сирка», деб айтдилар. Имом Муслим ривоятлари.
|