556/1. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга таом тортиқ этилса,
«Аллоҳумма борик лана фийма розақтана вақина ъазабан нари, бисмиллаҳи», деб айтардилар. (Маъноси: «Аллоҳим, бизга ризқ қилиб берган нарсангни баракали қил, бизларни дўзах азобидан сақла, Аллоҳнинг исми билан бошлайман».) Ибн Сунний ривоятлари.
|