546/1. Абу Мусо ал-Ашъарийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар бирор қавмдан қўрқсалар, «Аллоҳумма инна нажъалука фий нуҳуриҳим ва наъузу бика мин шуруриҳим», деб айтардилар. (Маъноси: «Аллоҳим, биз Сени уларга рўбарў қўямиз ва Сенинг номинг ила ёмонлигидан паноҳ тилаймиз».) Абу Довуд ва бошқалар ривоятлари
|