Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

181-боб. Бирор қишлоқни кўриб, кириш ёки кирмасликни хоҳлаганда айтиладиган зикрлар

544/1. Суҳайбдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор қишлоқни кўриб, унга киришни хоҳласалар,

 «Аллоҳумма роббас самаватис сабъи вама азлална, вал арзийнас сабъи вама ақлална, ва роббиш шайотийни вама азлална ва роббар риёҳи вама зарайна, асъалука хойра ҳазиҳил қоряти ва хойра аҳлиҳа ва хойра ма фийҳа, ва наъузу бика мин шарриҳа ва шарри аҳлиҳа ва шарри ма фийҳа», деб айтардилар. (Маъноси: «Аллоҳим, Сен етти осмон ва уни соялантирадиган нарсаларнинг Парвардигорисан, етти ер ва у кўтариб турган нарсаларнинг Парвардигорисан, шайтон ва у адаштирган нарсаларнинг Парвардигорисан, шамол ва у учирган нарсаларнинг Парвардигорисан. Аллоҳим, бу қишлоқнинг яхшисини, аҳлининг яхшисини ва ундаги яхшиликларни сўрайман. Аллоҳим, бу қишлоқнинг ёмонидан, аҳлининг ёмонидан ва ундаги ёмонликлардан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман».) Насаий ва Ибн Сунний ривоятлари.

 

545/2. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар бирор ерга ташриф буюриб, у ерга киришни хоҳласалар,

 «Аллоҳумма инний асъ алука мин хойри ҳазиҳи ва хойри ма жамаъта фийҳа ва аъузу бика мин шарриҳа ва шарри ма жамаъта фийҳа. Аллоҳуммарзуқна ҳаёҳо, ва аъизна мин вабаҳо, ва ҳаббибна ила аҳлиҳа ва ҳаббиб солиҳий аҳлиҳа илайна», деб айтардилар. (Маъноси: «Аллоҳим, Сендан бу шаҳарнинг яхшисини ва унда жамлаган нарсаларингнинг яхшисини сўрайман. Аллоҳим, Сендан бу шаҳарнинг ёмони ва унда жамлаган нарсаларингнинг ёмонидан паноҳ тилайман. Аллоҳим, ундаги ҳаёдан бизни ризқлантир. Вабосидан бизга паноҳ бер. У ер аҳлига бизни дўст айла. Ва солиҳ аҳлларини бизга дўст эт».) Ибн Сунний ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио