547/1. Жобирдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизларга жин ёки шайтон бирор суратда кўринса, азон айтинглар», дедилар. Ибн Сунний ривоятлари.
Бундан мақсад унинг ёмонлигини азон айтиш билан даф этишдир. Чунки шайтон агар азон овозини эшитгудек бўлса, орқа ўгириб кетади. Биз бунга ўхшаш зикрларни «Фавқулоддаги ҳолатларда қилинадиган дуо ва зикрлар китоби»нинг аввалида зикр этганмиз. Ва яна шу ҳолат юзага келса, жин ва шайтонларни даф этишга тааллуқли Қуръондаги оятларни ўқиш лозим бўлади.
|