536/1. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шак-шубҳасиз, уч дуо ижобат қилингандир: мазлумнинг дуоси, мусофирнинг дуоси, отанинг фарзандига қилган дуоси», деб айтдилар. Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ривоятлари. Термизий бу ҳадисни ҳасан, деб айтдилар. Абу Довуддан қилинган ривоятда «фарзандига» деган лафз йўқ.
|