Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

176-боб. Мусофир тепаликка (довон)га кўтарилганда такбир, пастлик (водий)га тушганда тасбеҳ айтиши ҳақида

537/1. Жобирдан (р.а.) ривоят қилинади: Бу зот: «Агар тепаликка кўтарилсак, такбир айтардик. Агар пастликка тушсак, тасбеҳ айтардик», деб айтдилар. Имом Бухорий ривоятлари.

 

538/2. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аскарлари агар тепаликка кўтарилишса, такбир айтишар эди. Агар пастликка тушишса, тасбеҳ айтишар эди. Абу Довуд ривоятлари.

 

539/3. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар ҳаж ёки умрадан (ровий: «Ғазот, деб айтганларини биламан, холос», дедилар) қайтадиган бўлиб, тепалик ёки саҳро ерига кўтариладиган бўлсалар, уч марта такбир айтиб, сўнгра:

 «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр. Ойибуна обидуна сажидуна лироббина ҳамидуна, содақоллоҳу ваъдаҳу ва насоро абдаҳу ва ҳазамал аҳзоба ваҳдаҳу», деб айтардилар. (Маъноси: «Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мулк У учундир. Ҳамд ҳам У учундир. У ҳар бир нарсага қодирдир. (Бизлар) қайтгувчи, тавба қилгувчи, ибодат қилгувчи ва Раббимизга ҳамд айтгувчилармиз. Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Қулига нусрат бериб, аҳзобларни (гуруҳларни) якка Ўзи енгади.) Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

540/4. Абу Мусо ал-Ашъарий (р.а.) ривоят қилиб айтдилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлганимизда, агар бирор водийга кўтарилсак, таҳлил ва такбир айтардик. Шунда овозимизни баланд қилиб кўтарар эдик. Буни эшитган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй инсонлар, нафсларингизни мулойим тутинглар. Чунки сизлар кар ёки бу ерда йўқ бўлган Зотга дуо қилмаяпсизлар. Зеро, У зот сизлар билан биргадир. Албатта У эшитгувчи ва яқинда турувчи Зотдир», дедилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Имом Термизий қилган ривоятда келтирилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга тақво этишни ва ҳар қандай тепаликка кўтарилишда такбир айтишни лозим тут», деб айтдилар.

 

541/5. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар ернинг баланд қисмига кўтарилсалар,

 «Аллоҳумма лакаш шарафу ъала кулли шарафин ва лакал ҳамду ъала кулли ҳол», деб айтардилар. ( Маъноси: «Ҳар баландликда Сени улуғлаш ва ҳар ҳолатда Сенга ҳамд айтиш бор».) Ибн Сунний ривоятлари.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио