529/1. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен сафар қилишни хоҳлайман, менга васият қилинг», деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сенга Аллоҳдан тақво қилишингни ва ҳар бир баландликка кўтарилишда такбир айтишингни васият қиламан», дедилар. Ҳалиги киши орқасига қайтиб кетганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳумма итви лаҳул баъийда ва ҳаввин ъалайҳис сафара», деб айтдилар. (Маъноси: «Аллоҳим, узоғини яқинлаштиргин ва сафарни унга енгил қилгин».) Термизий ва Ибн Можа ривоятлари.
|