530/1. Умар ибн Хаттоб (р.а.)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан умра қилишга изн сўрадим. У зот изн бериб: «Эй биродар, дуоингда бизни унутмагин», деб айтдилар. Ана шунда менга шундай сўз айтдиларки, у сўзни дунёга алиштириш мени хурсанд қилмас эди», деб айтдилар». Абу Довуд ва Термизийлар ривоятлари.
Бошқа бир ривоятда эса: «Эй биродар, дуоингда бизни ҳам шерик қилгин», деб айтдилар, дейилган.
|