Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

170-боб. Сафар ниятида уйдан чиқаётгандаги зикрлар

Китобимизнинг аввалида уйдан чиқаётганда айтиладиган дуолар зикр қилинди. Мусофир киши ана шу дуони кўп айтиб, аҳли, қариндошлари, дўстлари ва қўшнилари билан хайрлашгач, улардан ўзига дуо қилишларини сўраши ва у ҳам уларни дуо қилмоғи яхши амалдир.

 

521/1. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар Аллоҳга бирор нарса омонат қилиб топширилса, уни сақлаб беради», дедилар. Аҳмад ибн Ҳанбал ривоятлари.  

 

522/2. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки сафар қилишни хоҳласа, орқасида қолган кишиларга

 «Аставдиъу кумуллоҳаллазий ла тазийъу вадоиъуҳу», деб айтсин», дедилар. (Маъноси: «Сизларни омонати зое бўлмайдиган Аллоҳга топширдим».) Ибн Сунний ва бошқалар ривояти.    

 

523/3. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирортангиз сафар қилишни хоҳласа, биродарлари ила хайрлашсин. Чунки Аллоҳ уларнинг дуоларида яхшилик қилувчидир», дедилар. Ибн Сунний ривоятлари.         

 

524/4. Қазъадан (р.а.) ривоят қилинади. Ибн Умар (р.а.): «Менинг ёнимга кел, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мен билан хайрлашганларидек, мен ҳам сен билан хайрлашаман», деб

 «Аставдиъуллоҳа дийнака ва амонатака ва хавотима ъамалика» дуосини ўқидилар. (Маъноси: «Дининг, омонатинг ва амалингнинг хотимасини Аллоҳга топширдим».) (Яъни, бу дуони муқим киши мусофирга айтади.) Абу Довуд ривоят қилдилар.

Имом Хаттобий: «Бу ердаги омонатдан мақсад ишончли киши олдида қолдирилган аҳли ва моли», дедилар.

Бу ерда дин зикр қилинди. Чунки сафар машаққатни олиб келиб, баъзи дин ишларини тарк қилишга сабаб бўлиши мумкин.

 

525/5. Нофеъ (р.а.) Ибн Умардан (р.а.) қилган ривоятларида: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар бирор киши билан хайрлашсалар, ўша кишининг қўлини ушлаб, тоинки ўзи қўлини қўйиб юбормагунича тарк этмасдилар ва:

 «Аставдиъуллоҳа дийнака ва амонатака ва охира ъамалика», деб айтардилар», деганлар. (Маъноси юқорида келган.) Имом Термизий ривоятлари.

 

526/6. Солим (р.а.) қилган ривоятларида Ибн Умар (р.а.) бирор киши сафар қилишни хоҳласа, унга: «Менга яқин кел, худди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хайрлашганларидек, хайрлашаман», деб «Аставдиъуллоҳа дийнака ва амонатака ва хавотима ъамалика»ни ўқирдилар. Имом Термизий ривоятлари.

 

527/7. Абдуллоҳ ибн Язид ал-Хатмийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар аскарлар билан хайрлашмоқчи бўлсалар, «Аставдиъуллоҳа дийнакум ва амонатикум ва хавотима аъмоликум», деб айтардилар. Абу Довуд ривоятлари.

 

528/8. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига келиб, «Эй Расулуллоҳ, мен сафар қилишни хоҳлайман, сафарга етарли нарса билан таъминланг», деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

 «Аллоҳ сени тақво билан таъминласин», дедилар. Ҳалиги киши: «Яна зиёда қилинг», деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

 «Гуноҳингни кечирсин», дедилар. Ҳалиги киши: «Яна зиёда қилинг», деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

 «Қаерда бўлсанг ҳам сенга яхшиликларни енгил қилсин», дедилар. Термизий ривоятлари


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио