Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

169-боб. Сафар ниятида уйдан чиқишни хоҳлагандаги зикрлар

Уйдан чиқишда икки ракат намоз ўқимоқлик мустаҳаб амалдир.

 

519/1. Мутъим ибн Миқдом Санъонийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши сафарни хоҳлаган пайтида аҳлига икки ракат намоздан афзалроқ нарсани қолдира олмайди», дедилар. Табароний ривоятлари.

Мана шу икки ракатнинг аввалги ракатида фотиҳадан кейин «Кафирун»ни, иккинчи ракатида «Ихлос» сурасини ўқимоқлик мустаҳаб, дейишган.

Баъзилар аввалги ракатида «Фалақ»ни, иккинчи ракатида «Ан-нос»ни айтишган. Агар салом бериб намозни тугатса, «Оятал курси»ни ўқийди.

Баъзи ривоятларда келтирилишича, «Кимки манзилидан чиқишдан олдин «Оятал курси»ни ўқиса, у қайтиб келгунча кариҳ бўлган нарсаси етмайди».

Баъзилар «Лиилафи қурайш» сурасини ўқиш мустаҳаб, деб айтишди.

Абул Ҳасан ал-Қазвиний: «Ана шу сура ҳар бир ёмонликдан сақловчидир», дедилар.

Абу Тоҳир Жаҳшавийҳ айтадилар: «Сафар қилишни хоҳладим-у, лекин хавфда эдим. Қазвиний ҳазратларининг ҳузурларига кириб, дуо қилмоқликларини сўрадим. Шунда у зот сўзларини бошланишидаёқ: «Кимки сафар қилишни хоҳласа-ю душмандан ёки ваҳший нарсадан қўрқса, «Лиийлафи қурайш»ни ўқисин, чунки у ҳар ёмонликдан сақловчидир», деб айтдилар. Мен ана шу сурани ўқидим, ҳозиргача ҳеч нарсага дучор бўлмадим».

Мана шу қироатлардан фориғ бўлгач, ихлос ва мулойимлик ила қуйидаги дуони ҳам ўқийди:

 «Аллоҳумма бика астаъийну ва ъалайка атаваккалу, Аллоҳумма заллил лий суъувбата амрий ва саҳҳил ъалаййа машаққата сафарий варзуқний минал хайри аксара мимма атлубу, васриф ъанний кулла шаррин. Роббиш раҳлий садрий ва яссирлий амрий. Аллоҳумма инний астахфизука ва аставдиъука нафсий ва диний ва аҳлий ва ақорибий ва кулла ма анъамта ъалаййа ва алайҳим биҳи мин ахиратин ва дунё, фахфазно ажмаъийна мин кулли сувъин йа карийму». (Маъноси: «Эй Раббим, Сендан ёрдам сўрайман. Ва Сенга таваккал қиламан. Эй Раббим, ишимдаги қийинчиликларни менга енгил қилгин. Сафар машаққатини менга енгиллаштиргин. Яхшиликни талаб қилганимдан кўпроқ қилиб ризқлантиргин. Ва ҳар бир ёмонликни мендан кетказгин. Эй Раббим, қалбимни очиб, ишларимни енгиллаштиргин. Эй Раббим, нафсимни, динимни, аҳлимни, қариндошларимни ва менга-ю уларга дунё ва охиратда неъмат қилиб берган ҳар бир нарсангни Сенинг омонатинг ва ҳимоянгда қолдираман. Эй карамли Зот, бизларни ҳар хил ёмонликлардан сақла».)

Аллоҳга ҳамд, Расулуллоҳга саловот айтиб тугатиб, ўрнидан тураётганида қуйидаги дуони ўқийди:

 

520/2. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарни хоҳлаб ўринларидан турадиган бўлсалар,

 «Аллоҳумма илайка таважжаҳту ва бика иътасамту, Аллоҳумма икфиний ма ҳамманий ва ма ла аҳтамму лаҳу, Аллоҳумма заввидний тақво вағфирлий занбий ва важжиҳний лил хойри айнама таважжаҳту», деб айтардилар. (Маъноси: «Эй Раббим, Сенга юзланиб, Сенга илтижо қиламан. Эй Раббим, мени ташвишга солган ва аҳамият бермаган нарсамдан Ўзинг кифоя қилгин. Эй Раббим, тақвоимни зиёда қилгин. Ва гуноҳларимни кечиргин. Қаерда юзлансам, яхшиликка юзлантиргин».) Табароний ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио