Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

168-боб. Сафарга азму қарор қилгандаги зикрлар

Сафарга азму қарор қилган киши қуйидаги ишларни адо этишга ҳаракат этмоғи лозим:

- Васият қилишга эҳтиёж сезган нарсасида васият этмоқлиги;

- Ва яна шу васиятига гувоҳларни жалб қилмоқлиги;

- Ўзи билан бошқа киши орасида бўлган муаммосини ечиб кетмоқлиги;

- Ота-онаси, устозлари ва ўзига яхшилик қилганларни рози қилмоқлиги;

- Ва бу сафарида ёрдамни фақат Аллоҳдан талаб этмоқлиги;

Бундан ташқари сафарида муҳтож бўладиган нарсаларни ҳам ўрганишга ҳаракат қилмоқлиги лозим.

Агар сафар қилувчи киши ғозийлик ниятида бўлса, уруш, даъват ва ўлжа ҳақида маълумотларга эга бўлмоқлиги лозим. Бундан ташқари урушда енгилиш ҳаромлиги ҳақида ҳам билмоқлиги даркор.

Агар сафар қилувчи киши ҳаж ёки умрани ният қилса, у ҳаж амалларини ўрганиши ва ўзи билан бирга шу ҳақдаги китобларни олмоқлиги лозим. Шу сингари ғозий ва бошқалар ҳам китоб олмоқликлари керак.

Агар сафар қилувчи киши савдогар бўлса, олди-сотди ишларида керакли нарсаларни билмоқлиги ва у савдода нима қилса - дуруст ва нима қилса - ботил, нима ҳалолу нима ҳаром, нима мустаҳабу нима макруҳ, нима мубоҳ ва қайси нарса бошқасидан афзаллиги ҳақида билмоқлиги зарур.

Агар сафар қилувчи киши инсонлардан узлатга чекинган ҳолда ибодатни ирода этса, дин ишларида муҳтож бўлган нарсаларидан таълим олмоқлиги керак.

Агар сафар қилувчи киши овни ирода қилса, ов аҳллари муҳтож бўладиган нарсадан таълим олиб, ҳайвонларнинг ва овнинг қайси бири ҳалол ва қай бири ҳаромлиги ҳамда унинг пок бўлишига нима шарт қилингани ёки ит, найза ила ўлдирилган нарсанинг ҳукми каби нарсаларни ҳам ўрганмоғи керак.

Агар сафар қилувчи киши чўпон бўлса, юқорида айтилганидек, ана шу соҳада муҳтож бўлинадиган нарсаларни билмоқлиги, ҳайвонларга мулойим бўлмоқлиги ва чорва эгасининг нарсасини муҳофаза қилмоқлиги, агар тасодифий ҳолда бирор ҳайвонни сўйиш лозим бўлиб қолса, эгасининг рухсатини олмоқлиги даркор.

Агар сафар қиладиган киши бир подшоҳдан бошқа бир подшоҳга элчи сифатида борадиган бўлса, катта мансабдорлар билан суҳбат одобларини ва улар орасидаги музокараларга жавоб қайтариш йўлларини, зиёфат ва ҳадяларнинг қайси бири ҳалол-у қайси бири ҳаромлигини билиши ва бундан ташқари ичидаги нарсаларини устида ҳам бажариб, алдов, ҳийла, нифоқ каби ёмон иллатлардан четланиши, хиёнатга сабаб бўладиган нарсалардан узоқ бўлиши лозим.

Агар сафар қилувчи киши икки киши орасидаги тижоратда ишчи ёки вакил бўлса, у ҳам ўзига керакли нарсаларни, яъни нимани сотиш ва нимани харид қилиш жоиз ёки жоиз эмас, нимани тасарруф қилиш жоиз ёки жоиз эмас, гувоҳликда шарт қилинган ва вожиб бўлган нарсалар ёки гувоҳликда шарт қилинмаган ва вожиб бўлмаган нарсалар, сафардаги жоиз ёки жоиз бўлмаган нарсаларни билмоғи керак. Бундан ташқари сафар қилувчи киши денгиз орқали сафар қилишни ирода қилса, денгизда кетаётганда нима қилса жоизу нима қилса жоиз эмас - шулардан ҳам хабардор бўлмоғи керак. Юқорида зикр қилинган нарсаларнинг барчаси фиқҳ китобларида батафсил ёзилган. Бу китобнинг мақсади ундаги хос зикрларни баён қилиш бўлгани учун кенгроқ келтириб ўтирмадик.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио