Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

166 – боб Замзам сувини ичганда айтиладиган зикрлар

491/4. Жобирдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Замзам суви нима учун ичилса, шунга бўлади», дедилар. Яъни, нима ният ила ичилса, ўша ниятига етади. Имом Муслим ривоятлари

Замзам сувини ичаётиб, улуғ мақсадларни кўзлаш уламо ва солиҳ кишиларга хос ишдир. Баъзи уламолар, Замзам ичаётганда гуноҳлари мағфират бўлишини ва касалдан шифо топишини сўраб ичиш ҳамда қуйидаги дуоларни ўқиш мустаҳабдир, дейишган:

 

«Аллоҳумма ва инний ашрабуҳу литағфиро лий ва литафъала бий каза-каза фағфир лий»

«Аллоҳумма инний ашробуҳу мусташфийан биҳи фашфиний». (Маъноси: Аллоҳим, билдимки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Замзам суви нима учун ичилса, шунга бўлади», деб айтганлар. Аллоҳим, бу сувни мен гуноҳларим мағфират бўлиши ва мана шу-мана шулар бўлиши учун ичяпман. Аллоҳим, мени мағфират қил ёки мундоқ қил. Аллоҳим, у сув шифо бўлишини ният қилиб ичяпман, менга шифо бер).

Ибн Аббос (р.а.) агар Замзам сувини ичсалар: «Аллоҳумма инний ас`алука ъилман нафиъан ва ризқон васиъан ва шифаан мин кулли даин», деб айтардилар. (Маъноси: Аллоҳим, мен Сендан фойдали илм, кенг ризқ ва ҳар дардга шифо беришингни сўрайман.) Имом Ҳаким ривоятлари

Фасл. Ватанига қайтишдан олдин, видолашув тавофини қилгандан сўнг қуйидаги дуо ўқилади:

«Аллоҳумма, ал-байту байтука валъабду ъабдука вабну ъабдика вабну аматика ҳамалтаний ъала ма саххорта лий мин холқика ҳатта саййартаний фий биладика ва баллағтаний биниъматика ҳатта аъантаний ъала қозои манасикика фаин кунта розийта ъанний фаздад ъанний ризон ва илла фаминал ана қобла ан йанайан дарий ҳаза авану инсирофий ин азинта лий ғойро мустабдилин бика ва ла бибайтика ва лароғибин ъанка ва ла ъан байтика, Аллоҳумма фаасҳибний ъафийата фий баданий валъисмата фий дийний ва аҳсин мунқолабий варзуқний тоъатака ма абқойтаний важмаълий хойрол ахироти вад дунйа иннака ъала кулли шай`ин қодийр». (Маъноси: Эй Раббим, мана шу уй Сенинг уйинг. Мана бу қул Сенинг қулинг, қулингнинг ва чўрингнинг ўғли. Халқ қилган (ҳайвонларинг) устида мени ўз шаҳрингга келтирдинг. Неъматингга етказиб, ҳатто ҳаж амалларини бажаришда менга ёрдам бердинг. Агар мендан рози бўлсанг, ана шу розиликни ўз уйингдан узоқлашишдан олдин зиёда қил. Ҳозир бу ердан ажрашиш пайтимдир. Агар уйингдан, ўзингдан ажралмасликка изн берсанг, асло уйингдан ва ўзингдан ажралмасман. Аллоҳим, баданимда офиятни, динимда мустаҳкамликни ва чиройли ўзгаришни соҳиб қил. Қолдирганинг муддатда тоатинг билан ризқлантир. Дунё ва охиратда яхшиликларни мен учун жам қил. Албатта, Сен ҳар бир нарсага қодирсан.)

Мана шу дуо билан бошлаб, Аллоҳга ҳамду сано ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш ила тугатади. Ҳайз кўрган аёллар эса, масжид эшиги олдида туриб, юқоридаги дуони ўқийди, сўнгра у ердан тарқалишади.

Фасл. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларини зиёрат қилиш ва ундаги зикрлар.

Билингки, ҳаж қилувчи киши хоҳ йўли тушсин, хоҳ тушмасин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг зиёратларига бориши лозим. Чунки зиёрат қурбат ҳосил қилиш, улуғлаш ва матлуб ишларнинг энг афзалидир.

Зиёратга юзланганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишни кўпайтириш лозим. Кўз Мадинадаги дарахтларга тушиши билан саловот ва салом йўллаш янада кўпайтирилади. Аллоҳдан бу зиёрати фойдали бўлишини, икки дунё бахтига муяссар қилишини сўрайди. Сўнг қуйидаги дуони ўқийди:

«Аллоҳумма ифтаҳ ъалаййа абваба роҳматика варзуқний фий зийароти қобри набиййика соллаллоҳу алайҳи васаллам ма розақтаҳу авлийа`ака ва аҳла тоъатика вағфирлий варҳамний йа хойра масъул». (Маъноси: Эй Раббим, менга раҳмат эшикларингни оч. Набиййингнинг қабри зиёратида авлиёларинг ва тоатинг аҳлларини ризқлантирган нарса ила ризқлантир. Эй сўраладиганларнинг яхшиси, мени мағфират қил, раҳм айла.)

Масжидга кираётганда тегишли дуолар ўқилади. Киргандан кейин таҳиййатул масжид намозини ўқиб, қабр ёнига келиб, унга юзланиб, қабр деворидан тўрт зироъ узоқда туриб, овозни баландлатмай салом берилади, сўнг:

«Ассаламу ъалака йа Росулуллоҳ, ассаламу ъалайка йа хийроталлоҳу мин холқиҳи, ассаламу ъалайка йа ҳабийбаллоҳ, ассаламу ъалайка йа саййидал мурсалийн ва хотаман набиййин, ассаламу ъалайка ва ъала алика ва асҳабика ва аҳли байтика ва ъалан набиййийна ва са`ирис солиҳийн. Ашҳаду аннака баллағтаррисала ва аддайтал амана ва насахтал умма фажазакаллоҳу ъанна афзола ма жаза росулан ъан умматиҳи», деб айтади. (Маъноси: Эй Аллоҳнинг расули, сизга салом бўлсин. Эй халқ қилинганларнинг яхшиси, сизга салом бўлсин. Эй Аллоҳнинг ҳабиби, сизга салом бўлсин. Эй Пайғамбарларнинг саййиди ва набийларнинг охиргиси, сизга саломлар бўлсин. Сизга, оилангизга, асҳобларингизга, аҳли байтингизга, набийларга ва бошқа солиҳларга салом бўлсин. Гувоҳлик бераманки, сиз рисолатни етказдингиз, омонатни адо этдингиз, умматга насиҳат қилдингиз, Аллоҳ сизни биз сабабдан расулларни уммати туфайли мукофотлайдиган мукофотларнинг энг афзали ила мукофотласин.)

Агар бирор киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом айтинг, деган бўлса, «Ассаламу ъалайка йа Росулуллоҳ мин фулон ибн фулон», деб ўша кишининг исмини айтади. Сўнг ўнг томонига бир қадамча сурилиб, Абу Бакрга (р.а.) салом беради. Сўнг яна сурилиб, Умарга (р.а.) салом беради. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрлари рўпарасига қайтиб, ўзи учун у зотни васила қилиб, Парвардигоридан у зотнинг шафоатларини сўрайди. Сўнг ўзига, ота-онасига, дўстларига ва ўзига яхшилик қилган бошқа мусулмонларга дуо қилади. Ва бу ўринни ғанимат билиб, Аллоҳга ҳамд, тасбиҳ, таҳлил, Расулуллоҳга саловот айтишни кўпайтириб, сўнг қабр билан минбар орасидаги равзага келади, у ерда ҳам дуони кўпайтиради.

 

492/5. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Минбарим билан қабрим орасида жаннат боғларидан бир боғ бордир», дедилар. Бухорий ва Муслим ривоятлари

Мадинадан чиқиб кетаётиб, масжидда икки ракъат намоз ўқиб видолашиш мустаҳабдир. У ерда яхши кўрган нарсалари ила дуо қилади. Сўнгра қабр рўпарасига келиб, аввалгидек салом беради. Дуони қайтариб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан видолашади, кейин қуйидаги дуони ўқийди:

«Аллоҳумма ла тажъал ҳаза ахирол ъаҳдий биҳароми Росулика ва йассир лий ал-ъавда илал ҳаромайни сабилан саҳлатан биманника ва фазлика варзуқни ал-ъафва вал ъафийата фид дунйа вал ахироти ва руддана салимийна ғонимийна ила автонина, амийн». (Маъноси: Эй Раббим, Расулингнинг ҳарами ила буни охирги аҳд қилиб қўйма. Бу икки ҳарамга ўз фазлинг ва миннатинг ила яна келиш йўлини осон қил. Дунё ва охиратда авф ва офият ила мени ризқлантир. Саломат ва ғанимат бўлган ҳолда ватанимизга қайтар. Дуоларимизни қабул эт.)

Ушбу дуолар Аллоҳ ҳажга оид зикрларни жамлашга мени муваффақ қилганларининг охиргисидир. Карим сифатли Аллоҳдан тоатига мувофиқ бўлишни сўраймиз.

Утбий айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрлари ёнида ўтирганимда, бир аробий келиб: «Эй Аллоҳнинг расули, сизга салом бўлсин. Мен Аллоҳнинг: «Агар улар ўз нафсларига зулм қилган пайтларида сизнинг олдингизга келиб, Аллоҳдан мағфират сўраганларида ва Пайғамбар ҳам улар учун мағфират сўраганида эди, Аллоҳни тавбаларни қабул қилгувчи, меҳрибон эканини топган бўлур эдилар», деганини эшитиб, сизнинг олдингизга гуноҳларимга истиғфор талаб қилиб келдим ва Раббимдан сизнинг шафоатингизни сўрайман», деди, сўнг қуйидаги шеърни ўқиди:

Эй бу ерга суяклари кўмилган зот,

Атрофингиз мунча хушбўй қилдингиз.

Шу қабрга жоним фидо бўлсин-ей,

Иффат, шараф, карамга тўлдирдингиз.

Сўнг ҳалиги аъробий у ердан қўзғалди. Кўзим шунда уйқуга илиниб, тушимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. У зот мен учун: «Эй Утбий, ҳалиги аъробийга бориб, хушхабар бергинки, албатта, Аллоҳ таоло унинг гуноҳини кечирди», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио