Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

164 – боб

Фасл. Қурбонлик куни Минода айтилиши мустаҳаб бўлган зикрлар.

Машъарул ҳаромдан Минога қайтиб келинса, қуйидаги дуо ўқилади:

«Алҳамду лиллаҳиллазий баллағонийҳа салиман муъафан, Аллоҳумма ҳазиҳи Мина қод атайтуҳа ва ана ъабдука ва фий қобзотика ас`алука ан тамунна ъалаййа бима мананта биҳи ъала авлийаика, Аллоҳумма инний аъузу бика минал ҳирмани вал мусийбати фий дийний йа арҳамар роҳимийн». (Маъноси: Бу ерга саломатлик ва офиятда етказган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Эй Раббим, мана шу Минога келдим, мен Сенинг қулингман, Сенинг қабзингдаман, авлиёларингга ато қилган нарсангдан менга ҳам ато қилишингни сўрайман. Эй Раббим, маҳрумликдан ва динимда мусибат бўлишидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман, эй раҳм қилувчиларни Раҳмлиси.)

Жамратул ақабага келиб, тош отишга киришса, талбия айтишни тўхтатади. Такбир билан машғул бўлиб, ҳар тошни отганда такбир айтади. У ерда дуо учун вақф қилиб турмайди. Агар қурбонликка ҳайвони бўлса, сўяди. Ҳайвонни сўяётганда:

«Бисмиллаҳи валлоҳу акбар. Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала алиҳи васаллим, Аллоҳумма минка ва илайка тақоббал минний», деб атади. (Маъноси: Аллоҳ номи билан. Аллоҳ улуғдир. Ё Раббим, Муҳаммадга ва у зотнинг оиласига саловот ва салом йўлла. Ё Раббим, мана шу қурбонлик Сендандир. Уни Сен учун сўйяпман, мендан қабул эт.)

Агар бошқа киши учун ҳаж қилиб, унинг номидан қурбонлик қилаётган бўлса, «тақаббал минний» ўрнига «таққоббал мин фулан», деб ўша кишининг исмини айтади.

Баъзи уламолар киши қурбонлик қилиб сочини олдираётган пайтда, қўлини пешонасига қўйиб, уч марта такбир айтиб, қуйидаги дуони ўқиши мустаҳабдир, дейишган:

«Алҳамду лиллаҳи ъала ма ҳадана валҳамду лиллаҳи ъала ма анъама биҳи ъалайна, Аллоҳумма ҳазиҳи насийатий ва тақоббал минний вағфирлий зунубий, Аллоҳуммағфирлий ва лил муҳаллиқийна ва муқоссирийна йа васиъал мағфироти, амийн». (Маъноси: Бизни ҳидоят қилган ва уни бизга неъмат қилиб берган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳим, мана шу пешонамдир, мендан амалларимни қабул эт, гуноҳларимни кечир. Аллоҳим, мени ва сочини олдирувчи, қисқартирувчиларни мағфират қил. Эй мағфирати кенг Зот, дуоларимни қабул айла.) Сочини олдириб бўлганидан кейин такбир айтилади ва қуйидаги дуо ўқилади:

«Алҳамду лиллазий қозо ъанна нусукана, Аллоҳумма зидна ийманан ва йақийнан ва тавфийқон ва ъавнан вағфир лана ва лиабаина ва уммаҳатина вал муслимийна ажмаъийн». (Маъноси: Бизни ҳаж амалларига етказган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳим, иймонимизни, ишончимизни, тавфиқимизни ва бизга бўлган ёрдамни зиёда эт. Бизларни, ота-оналаримизни, жамики мусулмонларни мағфират қил.)


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио