Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

163 – боб Муздалифа ва Машъарул ҳаромда айтилиши мустаҳаб бўлган зикрлар

Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 198-оятида: «Арафотдан тушгандан кейин Машъарул ҳаромда Аллоҳни зикр қилинг. У зот сизларни гарчи илгари адашганлардан бўлган эсангиз-да, ҳақ йўлга ҳидоят қилгани каби, сизлар ҳам у Зотни эсланг, зикр қилинг», деб буюради. Юқорида айтганимиздек, Муздалифада зикр, талбия, Қуръон тиловати билан машғул бўлиб, қуйидаги дуони ҳам ўқийди:

«Аллоҳумма инний ас`алука ан тарзуқоний фий ҳазал макани, жавамиъал хойри куллиҳи ва ан туслиҳа ша`ний куллаҳу ва ан тасрифа ъанний аш шарро куллаҳу фаиннаҳу ла йафъалу залика ғойрука ва ла йажуду биҳи илла анта». (Маъноси: Эй Аллоҳим, мана шу маконда мени ҳамма яхшиликлар билан ризқлантиришингни, бутун шаънимни ислоҳ этишингни ва мендан ёмонликнинг барчасини даф қилишингни сўрайман. Чунки Сендан бошқа буни қила олмайди. Ва Сендан бошқа киши сахийлик қила олмайди.)

Ана шу куни бомдод намозини аввал вақтида ўқийди. Такбир айтиб, Машъарул ҳаром томон юради. У Муздалифа охиридаги кичик бир тоғ бўлиб, «Қузах» деб номланади. Агар унга кўтарилиш имконини топса, кўтарилади. Кўтарилишнинг имкони бўлмаса, унинг остида қиблага юзланиб, Аллоҳга ҳамд, такбир, таҳлил, тасбиҳ айтиб, дуо ва талбияни ҳам кўпайтиради. Шу ерда қуйидаги дуони ўқиш мустаҳаб:

«Аллоҳумма кама вақофтана фийҳи ва аройтана иййаҳу фаваффиқна лизикрика кама ҳадайтана вағфирлана варҳамна кама ваъадтана биқовлика ва қовлукал ҳаққу». (Маъноси: Эй Раббим, у ерда турғизганингдек, уни бизга кўрсат, зикрингга мувофиқ қилганингдек, ҳидоят эт. Ўз сўзингда ваъда қилганингдек, раҳм этиб, бизни мағфират қил ва Сенинг ушбу сўзинг ҳақдир:

«Фаиза афазтум мин ъарафотин фазкуруллоҳа ъиндал машъарил ҳароми вазкурувҳу кама ҳадакум ва ин кунтум мин қоблиҳи ламиназ-золлийна сумма афийзув мин ҳайсу афазон насу вастағфируллоҳа инналлоҳа ғафурур роҳийм». (Арофатдан тушгандан кейин Машъарул ҳаромда Аллоҳни зикр қилинг. У зот сизларни илгари адашганлардан бўлсангиз-да, ҳидоят қилгани каби сизлар ҳам У зотни эслаб зикр қилинг. Сўнгра одамлар тушган томондан тушинглар ва Аллоҳдан мағфират қилишни сўранглар, албатта Аллоҳ кечирувчи ва раҳмли зотдир.)

Ва яна «Роббана атина фид дунйа ҳасанатан ва фил ахироти ҳасанатан ва қина ъазабан нар»ни айтиш кўпайтирилади. У ерда қуйидаги дуоларни ўқиш мустаҳабдир:

«Аллоҳумма лакал ҳамду куллуҳу ва лакал камалу куллуҳу ва лакал жалалу куллуҳу ва лакал тақдийсу куллуҳу, Аллоҳуммағфирлий жамийъа ма аслафтуҳу ваъсимний фийма бақийа варзуқний ъамалан солиҳан тарза биҳи ъанний йа зал фазлил ъазийм». (Маъноси: Эй Аллоҳим, ҳамд, камоллик, улуғлик, муқаддасликнинг ҳаммаси Сенгадир. Эй Раббим, олдин қилган гуноҳларимнинг барчасини кеч. Қолганларида эса, мени сақла. Мени солиҳ амаллар билан ризқлантир, эй улуғ фазл Эгаси, мендан ана шулар ила рози бўласан.)

«Аллоҳумма инний асташфиъу илайка биховасси ъибадика ва атавассалу бика илайка, ас`алука ан тарзуқоний жавомиъал хойри куллиҳи ва ан тамунна ъалаййа бима мананта биҳи ъала авлийаика ва ан туслиҳа ҳалий фил ахироти вад дунйа йа арҳамар роҳимийн». (Маъноси: Эй Раббим, хос бандаларинг билан Сендан шафоат сўрайман. Бу билан Сенга васила - қурбат ҳосил қиламан. Эй Раббим, яхшиликларнинг барчаси ила мени ризқлантиришингни ва авлиёларингга ато қилган нарсангни менга ҳам беришингни, дунёю охиратда ҳолатимни ислоҳ қилишингни сўрайман, эй раҳм қилувчиларни Раҳмлиси.)


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио