Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

161 – боб Арафотда айтилиши мустаҳаб бўлган дуо ва зикрлар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Дуоларнинг энг яхшиси арафа кунидагисидир. Мен ва мендан олдинги пайғамбарлар айтган нарсаларнинг энг яхшиси

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр»дир».

Арафотда зикр ва дуолар кўпайтирилади. Чунки бу кун йилнинг дуо қилиш учун энг яхши фурсатидир, ҳажнинг энг улуғ амали, мақсади ва эътимод қилинганидир. Шундоқ улуғ кунда банда зикр, дуо, Қуръон тиловатига ўзи, ота-онаси, қариндошлари, дўсту биродарлари ва жамики мусулмонлар ҳаққига дуо қилишга бор куч-қувватини сарф этади, улуғ куннинг буюк имкониятларидан бебаҳра қолиб, вақтини беҳуда ўтказишдан ўзини сақлайди. У кунда дуолар сажъ -- қофия билан айтилмайди. Чунки сажъ қалбдан хушуъ ва хузуъни, ўзни хор тутиш каби нарсаларни кетказади. Лекин ёдланган дуолар қофияли бўлса, зарари йўқ. Дуо қилаётганда овозини пасайтириб айтиш суннатдир. Яна шу кунда чин қалбдан истиғфор айтилади, тавба қилинади. Дуолар такрор-такрор айтилаверади. Дуолар Аллоҳга ҳамду сано ва Расулулоҳга саловот ва салом айтиш билан тугатилади. Дуо қилаётганда, албатта, таҳоратли бўлиб, қиблага юзланган ҳолда турилади.

 

489/2. Али (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам арафа куни ўша жойда:

«Аллоҳумма лакал ҳамду каллазий нақулу ва хойрон мимма нақулу, Аллоҳумма лака солати ва нусукий ва маҳйайа ва маматий ва илайка маалий ва лака робби туросий, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобри ва васвасатис содри ва шаттотил амри, Аллоҳумма инний аъузу бика мин шарри ма тажийъу биҳиррийҳу», деб кўп айтар эдилар». (Маъноси: Аллоҳим, айтган нарсаларимизда ва айтган нарсаларимизнинг яхшисида Сенга ҳамд бўлсин. Эй Раббим, намозим, ҳажим, ҳаёту мамотим Сен учундир. Оқибатим ва меросим ҳам Сенгадир. Эй Раббим, Сендан қабр азобидан, қалб васвасасидан ва ишлар ҳар турлик бўлиб кетишидан паноҳ тилайман. Аллоҳим, Сендан номинг ила шамол олиб келадиган ёмонликдан ҳам паноҳ сўрайман.) Имом Термизий ривоятлари

Арафа куни ҳожилар Пайғамбаримиз айтган ушбу дуони кўп такрорлайди, орада талбия ва бошқа дуоларни ҳам айтади, бунда ҳам ихтиёр қилинган дуо «Роббана атина фид дунйа ҳасанатан ва фил ахироти ҳасанатан ва қина ъазабан нар»дир.

Шунингдек, ушбу дуоларни ҳам ўқийди:

«Аллоҳумма инний золамту нафсий зулман касийрон ва иннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта фағфирлий мағфиротан мин ъиндика варҳамний иннака антал ғофурур роҳийм». (Маъноси: Эй Раббим, мен ўз нафсимга кўп зулм қилдим. Албатта, сен гуноҳларни мағфират қиласан. Менинг гуноҳларимни ҳузурингда кечир, менга раҳм қил, албатта, Сен кечирувчи, раҳмли зотсан.)

«Аллоҳуммағфирлий мағфиротан туслиҳ биҳа ша`ний фиддаройни варҳамний роҳматан асъаду биҳа фиддаройни ва туб ъалаййа тавбатан насухан ла анкусуҳа абадан. Ва алзимний сабийлал истиқомати ла азийғу ъанҳа абадан». (Маъноси: Эй Раббим! Мени мағфират қилгинки, ана шу билан икки дунёда шаъним ислоҳ бўлсин. Менга раҳм қилгинки, ана шу билан икки дунёда бахтли бўлай. Менга насух тавбаси ила тавбаланишни насиб этгинки, абадий у тавбани бузмай. Ва мени тўғри йўлда бўлишни мустаҳкам эт, абадий ундан оғмай.)

«Аллоҳумма унқулний мин зуллил маъсийаҳ ила ъиззит тоъаҳ ва ағний биҳалалика ъан ҳаромика ва битоъатика ъан маъсийатика ва бифазлика ъамман сивака» (Маъноси: Эй Раббим, гуноҳ хорлигидан тоатнинг иззатига кўчир. Ҳалолинг билан ҳаромдан, фазлинг билан Ўзингдан бошқалардан беҳожат қил.)

«Ва наввир қолбий ва қобрий ва аъизний минаш шарри куллиҳи важмаълийал хойро куллаҳу» (Маъноси: Қалбим ва қабримни нурлантир, ёмонликнинг ҳаммасидан сақла ва менда барча яхшиликлар жамла.)


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио