Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

156 – боб

Фасл: Ҳажарул асвадни ушлаганда ва тавофнинг бошланишида:

«Бисмиллаҳи валлоҳи акбар, Аллоҳумма ийманан бика ва тасдийқон би китабика ва вафа`ан биаҳдика ваттибаъан лисуннати набиййка соллаллоҳу алайҳи васаллам», деб, айтиш мустаҳаб амал. (Маъноси: Аллоҳ номи билан Уни улуғлаб, Эй Раббим, Сенга иймон келтириб, китобингни тасдиқлаб, аҳдингга вафо қилиб, Пайғамбарингнинг суннатига тобеъ бўлиб бошлайман.)

Ҳар гал Ҳажарул асвадга етганида ана шу дуони ўқийди. Аввалги уч айланишда

«Аллоҳуммажъалҳу ҳажжан мабрурон ва занбан мағфурон ва саъйан машкурон», дейди. (Маъноси: Аллоҳим, ҳажни қабул бўладиган, гуноҳни кечириладиган ва ҳаракатни мақталадиган қил.) Қолган тўрт айланишда:

«Аллоҳуммағфир варҳам ваъфу ъамма таълам ва антал аъаззул акром. Аллоҳумма роббана атина фиддунйа ҳасанатан ва фил ахироти ҳасанатан ва қина ъазабан нар», деб айтади. (Маъноси: Аллоҳим, мағфират қил, раҳм айла, билган нарсаларингни афв эт. Сен азиз ва карамли зотсан. Эй Раббим, дунёю охиратда бизга яхшилик бер ва бизни дўзах азобидан сақла.)

Имом Шофеъий (р.а.): «Тавофда айтиладиган нарсаларни энг яхшиси «Аллоҳумма роббана атина фиддунйа ҳасанатан ва фил ахироти ҳасанатан ва қина ъазабан нар», деганлар.

Киши тавофдан кейин дини ва дунёсида яхши кўрган нарсаларини сўрайди. Агар бир киши дуо қилиб, қолганлар омийн деб турса ҳам, бўлади.

Ҳасандан (р.а.) ривоят қилинишича, дуолар қуйидаги ўн беш ўринда ижобат этилади: тавофда, мултазамда, мезоб остида, Байтуллоҳда, Замзам қудуғи олдида, Сафо ва Марва устида, улар орасидаги саъй қилинадиган ерда, мақоми Иброҳим орқасида, Арафотда, Муздалифада, Минода ва учта тош отиладиган ерда. Ким мана шу ўринларда дуо қилишга жидду жаҳд этмаса, кўп нарсадан маҳрум бўлибди.

Ибн Умар (р.а.) тавофда: «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку вал лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр», деб айтардилар.

Абу Ҳурайра (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Каъбатуллоҳни етти марта тавоф қилиб, гапирмасдан, фақат: «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллалоҳу валлоҳу акбар ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазийм», деб айтса, у кишининг ўнта ёмонлиги ўчирилиб, ўнта ҳасанот ёзилади ва даражаси ўн баробар кўтарилади», дедилар.

Тавофни тугатгач, ундан кейин ўқиладиган икки ракъатни ҳам адо этгач, истаганича дуо қилади, сўнг қуйидаги дуони ҳам ўқийди:

«Аллоҳумма ана ъабдука вабну ъабдика атайтука бизунубин касирон ва аъмалин саййиаҳ ва ҳаза мақомул ъаизи бика минан нари фағфирлий иннака антал ғофурур роҳийм». (Маъноси: Эй Аллоҳим, мен Сенинг қулингман ва қулингнинг ўғлиман, ҳузурингга кўп гуноҳлар ва ёмон амаллар ила келдим. Бу ер дўзахдан паноҳ тиланадиган мақомдир. Менинг гуноҳларимни кечир, Сен гуноҳларни кечирувчи раҳмли зотсан.)


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио