Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

155 – боб

Фасл: Ким Маккага киргач, кўзи Каъбага тушса, қуйидаги дуони ўқийди. Чунки Каъбани кўрганда мусулмоннинг қилган дуоси ижобат қилинади, дейилган:

«Аллоҳумма зид ҳазал байта ташрийфан ва таъзийман ва такрийман ва маҳабатан ва зид ман шаррофаҳу ва карромаҳу мимман ҳажжаҳу ав иътамароҳу ташрийфан ва такрийман ва таъзийман ва биррон», дейди. (Маъноси: Эй Раббим, бу уйнинг шарафини, улуғлигини, ҳурматини, ҳайбатини зиёда қил. Ва уни шарафлаган, ҳурматлаган, ҳаж қилган, умрани бажарган кишиларнинг шарафини, улуғлигини, яхшилигини зиёда эт). Яна:

«Аллоҳумма антас саламу ва минкас саламу ҳаййина роббана биссалам», деб айтади. (Эй Раббим, Сен салом сифатли зотсан, саломатлик Сендан. Бизни саломатлик ила тирилтир.), деб айтади. Сўнгра дунё ва охират яхшиликларини сўраб, хоҳлаганича дуо қилади. Масжидга кирганда эса, масжидга кириш дуосини ўқийди.

Атодан қилинган ривоятда, Расулуллоҳ агар Байтуллоҳга йўлиқсалар,

«Аъузу бироббил байти минал куфри вал фақри ва зийқис содри ва ъазабил қобри», деб айтардилар. (Маъноси: Байтуллоҳнинг Рабби исми ила куфрдан, камбағалликдан, қалб зиқналигидан, қабр азобидан паноҳ тилайман.)

Байтуллоҳга кирилганида, қуйидаги дуони ўқиш ҳам яхши амалдир: «Аллоҳумма антас салам ва минкас салам ва илайка йаржиъус салам, ҳаййина роббана бис салам ва адхилна дарока дарос салам. Табарокта роббана ва таъалайта йа зал жалали вал икром». (Маъноси: Эй Аллоҳим, Сен саломсан, салом Сендандир. Салом Сенга қайтувчидир. Эй Раббимиз бизни салом билан тирилтир, ҳовлинг бўлмиш салом ҳовлисига бизларни кирит. Эй Раббимиз, бизни баракотли ва олий қил. Сен улуғ ва ҳурматли зотсан.)


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио