Фасл: Агар эҳромдаги киши Маккадаги ҳарамга етса (Аллоҳ унинг шарафини зиёда қилсин), қуйидаги дуони ўқиши мустаҳабдир:
«Аллоҳумма ҳаза ҳаромука ва амнука фаҳарримний ъалан нари ва амминий мин ъазабика йавма табъасу ъибадака важъалний мин авлийаика ва аҳли тоъатик». (Маъноси: Эй Раббим, бу Сенинг ҳараминг ва омонлик ерингдир. Дўзахни менга ҳаром эт. Азобингдан мени омон сақла. Мени авлиёларинг ва тоат аҳли қаторида қил.)
|