Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ҲАЖ ЗИКРЛАРИ КИТОБИ 153-боб. Ҳаж зикрлари боби

Билингки, ҳажнинг зикр ва дуолари жуда кўпдир. Лекин улардан муҳимларини айтиб ўтамиз. Бу зикрлар икки қисм: 1) сафардаги зикрлар; 2) ҳажнинг ўзидаги зикрлар.

Сафардаги зикрларни, иншааллоҳ, ўрнида зикр қиламиз. Аммо Ҳаждаги зикрларни ҳаж амаллари тартибига биноан баён этамиз. Бу боб жуда узун бўлгани сабабли, ўқувчига малол келмаслиги учун мухтасар услубни танладик.

Ким эҳром киймоқчи бўлса, аввал таҳорат олади, сўнг ғусл қилиб, изор ва ридосини кияди. Таҳорат, ғусл ва кийим кийишдаги дуоларни олдинги бобларда зикр қилдик, ўшаларни айтади. Кейин икки ракъат намоз ўқийди. Биринчи ракъатда «Қул йа аййуҳал кафирун»ни, иккинчи ракъатида «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўқийди. Намоздаги зикрларни айтади. Намозни тугатганидан кейин хоҳлаганича дуо қилади. Агар эҳром кийишни хоҳласа, қалби билан ният қилиб, ушбу дуоларни ўқийди:

«Навайтул ҳажжа ва аҳрамту биҳи лиллаҳи азза ва жалла». (Маъноси: Ҳажни ният қилиб, Аллоҳ азза ва жалла йўлида эҳром кийдим.)

Ёки: «Аллоҳумма инний урийдул ҳажжа файассирҳу лий ва тақоббалҳу минний». (Маъноси: Эй Раббим, ҳаж қилишни хоҳлайман, уни менга осон қилиб, мендан қабул эт.)

Ва яна:

«Лаббайкаллоҳумма лаббайк, лаббайка ла шарийка лака лаббайк, иннал ҳамда ванниъмата лака вал мулк, ла шарийка лак». (Маъноси: Лаббай, Аллоҳим, Сенга итоатдаман. Сенга итоатдаман. Сенинг шеригинг йўқ. Лаббай Сенга. Албатта, ҳамд, неъмат ва мулк Сеникидир. Сенинг шеригинг йўқ.)

Билингки, талбия айтиш суннатдир. Уни тарк қилса ҳам, ҳаж ва умраси саҳиҳ бўлаверади, лекин Расулуллоҳга иқтидо қилинмаган бўлади. Баъзилар уни вожиб деб, ҳажи саҳиҳ бўлиши учун айтишни шарт қилишган. Лекин аввалги сўзимиз кучлироқдир. Бошқа киши учун эҳром киядиган бўлса: «Навайтул ҳажжа ва аҳромту биҳи лиллаҳи таъала ъан фулан», деб талбияни охиригача ўқийди ва кимнинг номидан ҳаж қилаётган бўлса, ўшанинг исмини айтади.

Талбиядан кейин Расулуллоҳга саловот айтилади, ўзига ва дунёю охират ишларида хоҳлаган кишиси ҳаққига дуо қилади, Аллоҳнинг розилиги ва жаннатини сўраб, дўзахдан паноҳ тилайди. Сўнг яна талбияни айтишни бошлайди, иложи борича кўпайтиради. Тик турганда, ўтирганда, пиёда юрганда, бирор нарса миниб кетаётганда, ёнбошлаб ўтирганда, бирор ердан тушаётганда, сайр қилиб юрганда, таҳоратсиз, жунуб, ҳайз ҳолатида, кундузи, кечаси, саҳарда, дўстлар билан жам бўлинганда, намоз сўнгида, масжидларда, қўйингки, тавоф билан саъйдан ташқари ҳамма вақт талбия айтиш мустаҳабдир. Тавоф билан саъйда эса, ўзининг махсус дуолари бор, ана шу дуолар ила машғул бўлинади.

Талбияни айтишда унга машаққат бўлмаса, овозини баландлатади. Лекин аёллар овозини кўтармайди. Талбия ҳар гал уч мартадан қайтарилади. Унинг ораси гап билан бўлинмайди. Агар бирор киши салом берса, жавоб қайтаради. Лекин талбия айтаётган кишига салом бериш кариҳ амалдир. Агар бирор ажабланарли нарса кўрса: «Лаббайка иннал ъайша ъайшул ахироти», деб Расулуллоҳга иқтидо қилган ҳолда айтади. (Маъноси: Тоатингдаман, ҳақиқий яшаш охиратдаги яшашдир.) Ана шу талбияни наҳр куни Ақабада тош отгунча ёки ифода тавофини адо этгунича айтади. Мана шу амаллардан бирортасига киришса, талбияни тўхтатиб, такбир билан машғул бўлади.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио