Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

146-боб. Закотга таъаллуқли зикрлар

Аллоҳ таоло Тавба сурасининг 103-оятида: «(Эй Муҳаммад), сиз уларнинг молларидан бир қисмини ўзларини тозалаб поклайдиган садақа сифатида олинг ва уларнинг ҳақларига дуо қилинг», деб айтган.

 

472/1. Абдуллоҳ ибн Абу Авфодан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор қавм садақа олиб келадиган бўлса,

«Аллоҳумма солли алайҳим» (Эй Раббим, уларга раҳматингни юбор), деб айтардилар. Абу Авфо садақа билан келганларида ҳам:

«Аллоҳумма солли ъала али Аби Авфа» (Аллоҳим, Абу Авфо оиласига раҳматингни юбор), деб айтганлар. Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари

Имом Шофеъий закот олувчи закот берувчига агар хоҳласа: «Ажарокаллоҳу фийма аътойта ва жаъалаҳу лака тоҳурон ва барока лака фийма абқойта», деб айтсин, дейдилар. (Маъноси: Берганингизга Аллоҳ ажр ато этсин, уни сизга покловчи қилсин, қолганига Аллоҳ барака берсин.)

Фасл: Закот, садақа, назр, каффорат ёки шунга ўхшаш нарсаларни берувчи киши: «Роббана тақоббал минна иннака антас самийъул ъалийм», деб айтиш мустаҳабдир. (Маъноси: Эй Раббимиз, биздан қабул эт, албатта, Сен эшитгувчи ва билгувчи зотсан.)


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио