Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

145-боб. Тасбиҳ намозидаги зикрлар

Абу Ваҳб айтадилар: «Абдуллоҳ ибн Муборакдан тасбиҳ айтиб ўқиладиган намоз ҳақида сўраганимизда у зот: «Такбир айтиб қулоқ қоқади, сўнгра:

«Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука ва ла илайҳа ғойрук»ни ўқиб, ортидан

«Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар»ни ўн беш марта айтади, сўнгра аъузу билан бисмиллоҳни, Фотиҳа ва зам сурани ўқийди, кейин ўн марта яна «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллалоҳу валлоҳу акбар»ни айтиб, рукуъ қилади, ана шу калималарни ўн марта айтади. Сўнг рукуъдан бошини кўтариб, яна ўн марта айтади. Сўнгра саждада ўн марта ва саждадан бошини кўтарганида ҳам ўн марта айтади. Иккинчи саждада яна ўн марта ана шу калималарни айтади. Мана шундай қилиб, тўрт ракъат ўқийди. Булар ҳар раъкатда етмиш бештадан бўлиб тўрт ракъатда уч юзта бўлади», дедилар».

 

471/1. Абу Рофеъдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аббосга (р.а.): «Эй амаки, мен сизга қариндошлик қилмайми, сизни яхши кўрмайнми, сизга манфаат бермайми?» деганларида, Аббос (р.а.): «Албатта, буларнинг ҳаммасини қилинг, эй Расулуллоҳ», деб жавоб қилдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унда тўрт ракъат намоз ўқинг ва ҳар бир ракъатида Фотиҳа билан зам сурани ўқинг. Агар қироатни тугатсангиз, рукуъдан олдин «Аллоҳу акбар валҳамду лиллаҳи ва субҳаналлоҳи», деб ўн беш марта айтинг, сўнг рукуъ қилиб, у калимани ўн марта айтинг. Рукуъдан бошингизни кўтариб, яна ўн марта айтинг, сўнг сажда қилиб, тағин ўн марта айтинг. Саждадан бошингизни кўтарганингизда туришдан олдин ҳам ўн марта айтинг. (Иккинчи саждада ҳам ўн марта айтилади.) Ана шунда ҳар ракъатда етмиш бешта бўлади. Тўрт ракъатда уч юзта бўлади. Агар гуноҳингиз зич қум зарралари сонича бўлса ҳам, Аллоҳ таоло кечириб юборади», дедилар. Аббос (р.а.): «Эй Расулуллоҳ, бир кунда буларни айтишга ким қодир бўла оларди?» деб сўрадилар. Расулуллоҳ: «Агар бир кунда қодир бўлмасангиз, ҳар жума куни адо этинг. Ҳар жума адо этолмасангиз, ҳар ойда адо этинг. Мана шундоқ айтишда давом этиб, уни бир йилда бир марта бўлса ҳам, адо этинг», дедилар. Имом Термизий ва Ибн Можалар ривояти. Термизий буни ғариб хадис деб айтганлар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио