Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

РЎЗА ЗИКРЛАРИ КИТОБИ 147-боб. Ойни янги чиққанда ёки кейин кўрганда айтиладиган зикрлар

473/1. Талҳа ибн Убайдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам янги чиққан ойни кўрсалар:

«Аллоҳумма аҳиллаҳу ъалайна билйумни вал иймани вассаламати вал ислам. Роббий ва Роббукаллоҳ», деб айтардилар. (Маъноси: Эй Аллоҳим, бизга бу ойни баракотли, иймон, саломатлик ва ислом ойи қил. (Эй ҳилол!) Менинг раббим ҳам, сени раббинг ҳам Аллоҳдир.) Дорамий ва Термизий ривоятлари

 

474/2. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам янги чиққан ойни кўрсалар:

«Аллоҳу акбар, Аллоҳумма аҳиллаҳу ъалайна бил амни вал иймани вассаламату вал ислами ваттавфиқи лима туҳиббу ва тарзо. Роббуна ва Роббукаллоҳ», деб айтардилар. (Маъноси: Аллоҳ улуғдир, эй Раббим, бизга бу ойни омонлик, иймон, саломатлик, ислом, тавфиқ, Ўзинг яхши кўрадиган ва рози бўладиган ой қил. (Эй ҳилол!) Менинг раббим ҳам, сени раббинг ҳам Аллоҳдир.) Дорамий ривоятлари

 

475/3. Қатодадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар янги ойни кўрсалар:

«Ҳилалу хойрин ва рушдин, ҳилалу хойрин ва рушдин, ҳилалу хойрин ва рушдин. Аманту биллаҳиллазий холақока», деб уч марта айтар, сўнгра:

«Алҳамду лиллаҳиллазий заҳаба бишшаҳри каза ва жа`а бишшаҳри каза», дер эдилар. (Маъноси: Яхшилик ва ҳидоят ойи, яхшилик ва ҳидоят ойи, яхшилик ва ҳидоят ойи. Сени халқ қилган Аллоҳга иймон келтирдим. У ойни кетказиб, бу ойни келтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин.) Абу Довуд ривоятлари

Ойни кўрганда айтиладиган дуолар

 

476/4. Оиша (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ой чиққанида, менинг қўлимдан ушлаб: «Зулматга чўмган кечанинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўра», дедилар». Ибн Сунний ривоятлари

 

477/5. Зайёд Номийрий (р.а.) қилган ривоятларида: «Ражаб ойи келса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳумма барик лана фий ражаб ва шаъбана ва баллиғна ромазона», деб айтардилар», дейилади. (Маъноси: Эй Раббим, бизга ражаб ва шаъбон ойида барака ато айла ва бизни рамазонга етказ.) «Ҳулйатул авлиё»да заиф иснод ила ривоят қилинган


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио