Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

144-боб. Ҳожат намозидаги зикрлар

469/1. Абдуллоҳ ибн Абу Авфодан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳ таолога ёки одам болаларидан бирортасига ҳожати бўлса, чиройли таҳорат олиб, икки ракъат намоз ўқисин ва Аллоҳга сано, Расулуллоҳга саловот айтиб, сўнг ушбу дуони ўқисин:

«Ла илаҳа иллаллоҳул ҳалиймул карийм. Субҳаналлоҳи роббил ъаршил ъазийм. Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн. Ас`алука мужибати роҳматика ва ъазоима мағфиротика вал ғониймата мин кулли биррин, вассаламата мин кулли исмин, ла тадаъ лий занбан илла ғофартаҳу ва ла ҳамман илла фаррожтаҳу ва ла ҳажатан ҳийа лака ризон илла қозайтаҳа йа арҳамар роҳимийн». (Маъноси: Ҳалим ва карим сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Улуғ арш рабби Аллоҳни поклаб ёд этаман. Оламлар рабби Аллоҳга ҳамд бўлсин. Раҳматингга мустаҳиқ бўладиган нарсани, мағфиратингни вожиб қиладиган нарсани, ҳар бир яхшиликда ғаниматни ва ҳар бир гуноҳдан саломат бўлишни сўрайман. Менда бирор гуноҳ қолдирмасдан мағфират қилишингни, бирор ғам қолдирмасдан очиб юборишингни ва ўзинг рози бўладиган бирор ҳожат қолдирмасдан раво қилишингни сўрайман, эй раҳм қилгувчиларни Раҳмлиси.) Имом Термизий ва Ибн Можа ривоятлари

 

470/2. Усмон ибн Ҳунайф (р.а.) ривоят қиладилар: «Кўзи ожиз бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Аллоҳ менга офият-сиҳат беришини сўраб дуо қилсангиз», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хоҳласанг дуо қиламан, хоҳласанг сабр қил, ана шу сабр қилишинг сен учун яхшидир», дедилар. Ҳалиги киши дуо қилишларини сўради, Набий алайҳиссалом унга чиройли таҳорат олишни, сўнг ушбу дуони айтишни буюрдилар:

«Аллоҳумма инний ас`алука ва атаважжаҳу илайка бинабиййика Муҳаммадин набиййир роҳмати соллаллоҳу алайҳи васаллам, йа Муҳаммаду, инний таважжаҳту бика ила роббий фий ҳажатий ҳазиҳи литуқзо лий. Аллоҳумма фашаффиъҳу фиййа». (Маъноси: Аллоҳим, мен пайғамбаринг Муҳаммад алайҳиссалом билан Сенга юзланиб, Сендан сўрайман. Эй Муҳаммад алайҳиссалом, мен бу ҳожатим раво бўлиши учун сиз билан Раббимга юзландим. Эй Раббим, ана шунда у кишини менга шафоатчи қил.) Термизий ва Ибн Можалар ривояти

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио