Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

135-боб. Ёмғир сўраладиган намоздаги зикрлар

Қурғоқчилик бўлганида, хузуъ билан Аллоҳга ўзини хор тутиб, истиғфор, зикр ва дуо қилиши кўпайтирилади. Ана шу пайтда ўқиладиган дуолардан бири ушбудир:

«Аллоҳумма асқина ғойсан муғийсан ҳанийъан марийъан ғодақан мужаллилан саҳҳан ъамман тобақан даиман. Аллоҳумма алаззироби ва манабитиш шажари ва бутунил авдийаҳ. Аллоҳумма инна настағфирука иннака кунта ғоффаро. Фаарсилис самаа ъалайна мидроро. Аллоҳумма асқинал ғойса ва ла тажъална минал қонитийн. Аллоҳумма анбит ланаззаръа ва адирро лан аззаръа васқина мин барокатис самаи ванбит лана мин барокатил арзи. Аллоҳумма ирфаъ аннал жаҳда вал жувъа валъурйа. Вакшиф ъанна минал балаи маа лаа йакшифуҳу ғойрука». (Маъноси: Эй Раббим, бизни ёқимли, фойдали, яхши, унумли, қоплайдиган, шалдираб оқувчи, шомил, бир-бирига ёпишган ёмғир билан суғор. Эй Раббим, бу ёмғирни чекка жойларга, дарахтзорларга, водийларга ёғдир. Эй Раббим, Сенга истиғфор айтаман. Албатта, Сен кечирувчи зотсан. Бизга осмондан кўп ёғувчи ёмғирни юбор. Эй Раббим, бизни ёмғир ила суғор ва бизни ноумидлардан қилма. Эй Раббим, бизга ўсимликларни ўстир, ёмғирни кўп миқдорда ёғдир. Осмон баракасидан бизни суғор. Ер баракасидан ўсимликларимизни ўстир. Эй Раббим, биздан қийинчилик, очлик, ялонғочликни кўтар. Ва биздан балони олиб ташла, чунки Сендан бошқа киши олиб ташлай олмайди».

Агар қавмнинг орасида бирор солиҳ киши бўлса, уни ўртага қўйиб, ёмғир сўралади. Яъни,

«Аллоҳумма инна настасқий ва наташаффаъу илайка биъабдика фулан», дейилади. (Маъноси: Эй Парвардигорим, фалончи бандангнинг ҳаққи Сендан ёмғир сўраймиз.)

 

450/1. Умар ибн Хаттобдан (р.а.) ривоят қилинади. У зот қурғоқчилик бўлса, Аббос ибн Абдулмутталибни (р.а.) ўртага қўйиб: «Эй Раббим, биз Сендан пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи всалламни ўртага қўйиб ёмғир сўрардик, ёмғир берар эдинг. Энди биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиларини ўртага қўйиб, ёмғир сўраймиз, бизга ёмғир бер», деб илтижо қилар, Аллоҳ ёмғир юборар эди. Имом Бухорий ривоятлари

 

451/2. Жобир ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалам “Бавок” номли жойдан келиб:

«Аллоҳумма асқина ғайсан муғийсан, мариййан сарийъан нофиъан ғойра зоррин, ъажилан ғойра ожилин» (Бизга ёқимли, тез, фойдали, зарарсиз, кечикмайдиган ёмғирни ёғдириб, у билан бизни суғор), деб айтганларида, уларга осмондан ёмғир ёғди. Абу Довуд ривоятлари

 

452/3. Амр ибн Шуайб оталаридан, оталари боболаридан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар сув талаб қилсалар:

«Аллоҳумма исқи ъибодака ва баҳоимака ваншур роҳматака ва аҳйи баладакал маййита» (Эй Раббим, бандаларинг ва ҳайвонларингни сув ила суғор, раҳматингни ёй ва ўлик шаҳарларингни тирилтир), деб дуо қилардилар. Абу Довуд ривоятлари

 

453/4. Оишадан (р.а,) ривоят қилинади. Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғир ёғмаётганидан шикоят қилишганида, у зот намозгоҳга бир минбар қўйишни буюрдилар ва у ерга чиқишга ваъда бердилар. Қуёш кўрина бошлаганида чиқиб, минбарга ўтирдилар, Аллоҳга такбир ва ҳамд айтдилар, сўнг: «Сизлар диёрингиз қуриб, ёмғир кечикканидан шикоят қиляпсизлар. Аллоҳ таоло сизларга дуо қилишни буюриб ва уни ижобат этишни ваъда қилган», дедилар ва:

«Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн. Арроҳманир роҳийм, малики йавмиддийн, ла илаҳа иллаллоҳу йафъалу ма йурийд. Аллоҳумма анталлоҳу ла илаҳа илла антал ғониййу ва наҳнул фуқороу анзил ъалайнал ғойса важъал ма анзалта лана қувватан ва балағон ила ҳийн» (Оламлар рабби Аллоҳга ҳамд бўлсин. У раҳмон ва раҳим сифатли зотдир, қиёмат кунининг подшосидир. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, у хоҳлаган нарсасини қилади. Эй Раббим, Сендан бошқа илоҳ йўқ, Сен бойдирсан, бизлар камбағалмиз. Бизга ёмғирни ёғдир ва ёмғирингни бизга қувват ва узоқ вақтга етадиган қил), деган дуони ўқидилар. Сўнгра қўлларини кўтариб дуо қилишда бардавом бўлдилар, ҳатто қўлтиқларининг оқи кўринди. Сўнгра инсонларга орқаларини қилиб, ридоларини яхшилаб тузатиб олдилар-да, қўллари кўтарилган ҳолда одамларга юзландилар ва тушиб, икки ракъат намоз ўқидилар. Шунда Аллоҳ таоло булутларни келтирди, момақалдироқ гумбурлаб, чақмоқ чақди. Сўнгра Аллоҳнинг изни билан ёмғир ёғди. Масжидларига етмасдан туриб, сел оқа бошлади. Кишиларнинг уйларига шошаётганларини кўриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кулиб юбордилар, қозиқ тишлари кўриниб кетди. Кейин:

«Ашҳаду анналлоҳа ъала кулли шай`ин қодийр, ва анний ъабдуллоҳи ва росулуҳ» (Гувоҳлик бераманки, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир ва мен Аллоҳнинг қули ва расулидирман), дедилар. Абу Довуд ривоятлари

Истисқо намози ҳайит намозига ўхшаб ўқилади ва шу тарзда хутба қилинади. Унда Аллоҳга такбир, ҳамд ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтилади. Иложи борича истиғфор кўпайтирилади ва:

«Истағфиру роббакум иннаҳу кана ғаффаро, йурсилис сама`а ъалайкум мидроро» (Парвардигорингиз Аллоҳдан мағфират сўранглар, албатта, У ўта мағфиратли бўлган зотдир. (Шунда) У зот устларингизга осмондан ёмғир қуйдирур) (Нуҳ сураси, 10 - 11), оятлари ўқилади.

Умар (р.а.) агар ёмғир сўрасалар, дуоларининг аксари истиғфор бўлар эди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио