Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

134-боб. Қуёш тутилганда айтиладиган зикрлар

Қуёш ёки ой тутилганда Аллоҳни зикр қилишни кўпайтириб, дуолар ила машғул бўлиш суннатдир.

 

447/1. Оиша онамиз (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуёш ва ой Аллоҳнинг аломатларидан биридир. У бирор кишининг ўлиши ёки туғилиши туфайли тутилмайди. Агар ана шундай бўлганини (тутилганини) кўрсанглар, Аллоҳга дуо қилинглар, такбир айтинглар ва садақа беринглар», дедилар. Бухорий ва Муслим ривоятлари

«Икки саҳиҳ»да келган бошқа бир ривоятда: «Агар ана шундоқ бўлганини кўрсанглар, Аллоҳ таолони зикр қилинглар», дейилган.

Яна Абу Мусо Ашъарийдан (р.а.) ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар шунда бирор нарса бўлганини кўрсанглар, Аллоҳнинг зикрига, Унга дуо қилишга ва истиғфор айтишга шошилинглар», деганлар. Бухорий ва Муслим ривоятлари

Муғийра ибн Шўъбадан (р.а.) ривоят қилинган ривоятда эса: «Агар уни кўрсанглар, Аллоҳга дуо қилиб, намоз ўқинглар» дейилган. Бухорий ва Муслим ривоятлари

 

448/2. Абдураҳмон ибн Самура (р.а.) ривоят қиладилар: «Қуёш тутилганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларини кўтариб, намозда тургандек туриб, тасбиҳ, таҳлил, такбир, ҳамд айтиб дуо қилдилар. Қуёш кўрингунича шундай қилдилар. Қуёш кўринганидан кейин икки ракъатлик намозга туриб, унда иккита сура ўқидилар». Имом Муслим ривоятлари

 

449/3. Асмодан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуёш тутилганида, қулларни озод қилишни буюрар эдилар. Имом Бухорий ривоятлари


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио