Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

136-боб. Қаттиқ шамол бўлганда айтиладиган зикрлар

454/1. Оиша онамиз (р.а.) ривоят қиладилар: «Агар қаттиқ шамол бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳумма инний ас`алука хойроҳа ва хойро ма фийҳа ва хойро ма урсилат биҳи ва аъузу бика мин шарриҳа ва шарри ма фийҳа ва шарри ма урсилат биҳи», деб айтар эдилар. (Маъноси: Эй Раббим, Сендан унинг яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг яхшисини сўрайман. Эй Раббим, Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман.) Имом Муслим ривоятлари

 

455/2. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в): «Шамол бандаларга юборилган раҳматдир. Гоҳида у раҳмат билан келади, гоҳида азоб билан. Агар шамол эсса, уни сўкманглар. Аллоҳдан унинг яхшисини сўраб, ёмонидан паноҳ тиланглар», дедилар. Абу Довуд ва Ибн Можа ривоятлари

 

456/3. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам осмон уфқида тўпланган булутни кўрсалар, қилиб турган ишларини тўхтатардилар, агар намозда бўлсалар:

«Аллоҳумма инний аъузу бика мин шарриҳа» (Эй Раббим, Сенинг номинг ила унинг ёмонлигидан паноҳ тилайман), деб айтардилар. Агар ёмғир ёғса:

«Аллоҳумма саййибан ҳаний`ан» (Эй Раббим, шалдираб оқувчи ёқимли ёмғир ёғдир), деб айтардилар. Абу Довуд, Насоий, Ибн Можа ривоятлари

 

457/4. Убай ибн Каъбдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шамолни сўкманглар, агар бирор кариҳ нарсани кўрсанглар:

«Аллоҳумма инна нас`алука мин хойри ҳазиҳир рийҳи ва хойри ма фийҳа ва хойри ма умирот биҳи ва наъузу бика мин шарри ҳазихир рийҳи ва шарри ма фийҳа ва шарри ма умират биҳи», деб айтинглар», дедилар. (Маъноси: Аллоҳим, Сендан шамолнинг яхшисини ва ундаги яхшиликларни ва у билан буюрилган нарсаларнинг яхшилигини сўрайман. Ва Сендан, шамолнинг ёмонидан, ундаги ёмонликлардан ва у билан буюрилган ёмонликлардан паноҳ сўрайман.) Термизий ривоятлари

 

458/5. Салама ибн Акваъдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар шамол кучайса:

«Аллоҳумма лақҳан ла ақийман», деб айтардилар. (Маъноси: Аллоҳим, булутни сувлик қил, сувсиз қилиб қўйма.) Ибн Сунний ривоятлари

 

459/6. Анас ибн Молик ва Жобир ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирор катта иш содир бўлса ёки қаттиқ шамол эсса, кўп такбир айтинглар, чунки у қора тутунни узоқлаштиради», дедилар. Ибн Сунний ривоятлари

 

460/7. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом агар шамол эсса тиззаларини ерга қўйиб:

«Аллоҳуммажъалҳа роҳматан ва ла тажъалҳа ъазаба. Аллоҳуммажъалҳа рийаҳан ва ла тажъалҳа рийҳа», деб айтардилар. (Маъноси: Аллоҳим, уни раҳмат айла, азоб қилма. Аллоҳим, унинг осойишталигидан қил, кучлилигидан қилма.) Имом Шофеъий «Ал-умм» китобларида ривоят қилганлар.

Аллоҳ таоло китобида айтади:

«Биз уларнинг устига давомли наҳс кунида бир даҳшатли бўронни юбордик» (Қамар сураси, 19-оят);

«Биз уларнинг устига туғмас (фойдаси йўқ) бўронни юборган эдик» (Ваз-зориёт сураси, 41-оят);

«Биз шамолларни (булутларга) ҳомиладор бўлган ҳолларида юбордик» (Ҳижр сураси, 22-оят);

«(Аллоҳнинг қудрати илоҳийига далолат қиладиган) оятларидан (бири) - (ёмғир ҳақида) хушхабар олиб келувчи шамолларни юборишидир» (Рум сураси, 46-оят).

 

461/8. Имом Шофеъий айтадилар: «Бир киши Расулуллоҳ алайҳиссаломга камбағаллигидан шикоят қилганида, у зот: «Сен шамолни сўккансан, шекилли» дедилар».

Имом Шофеъий бу ҳадис шарҳида: «Бирор киши шамолни сўкиши жоиз эмас. Чунки улар Аллоҳга итоат қилувчи махлуқ ва аскарларнинг биридир. Уни хоҳласа, раҳматга айлантириши, яна хоҳласа, ўч қилиши мумкин», деганлар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио