Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

МАХСУС НАМОЗЛАРДАГИ ЗИКРЛАР КИТОБИ 131-боб. Жума куни ва кечасида айтилиши мустаҳаб бўлган зикр ва дуолар

Жума куни ва кечаси Қуръон тиловат қилиш, зикр, дуо, саловот айтиш ва Каҳф сурасини ўқиш билан машғул бўлиш мустаҳаб амалдир.

 

438/1. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом жума кунини зикр қилатуриб: «Унда бир соат бор. Бир мусулмон банда намозда қоим бўлса ва бу (ибодати) ана шу пайтга тўғри келиб қолса, Аллоҳ унга сўраган нарсасини беради», дедилар ва у фурсат жуда оз эканини қўллари билан кўрсатдилар. Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари

 

439/2. Абу Мусо Ашъарий (р.а.): «У соат имом минбарга ўтиришидан намозини тугатгунгача бўлган вақт», деганлар. Имом Муслим ривоятлари

Жума куни Каҳф сурасини ўқиш ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш тўғрисида машҳур ҳадислар кўп бўлиб, ҳамма билгани учун китоб узайиб кетмасин, дея уларни келтириб ўтирмадим.

 

440/3. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни тонгда бомдод намозидан олдин:

«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ» (Аллоҳга истиғфор айтаман. Тирик ва қаййум сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ), деб уч марта айтса, гуноҳи агар денгиз кўпигича бўлса ҳам, Аллоҳ таоло кечириб юборади», дедилар. Ибн Сунний ривоятлари

 

441/4. Абу Ҳурайра (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни масжидга кирсалар, эшикнинг кесакисидан ушлаб:

«Аллоҳуммажъалний авжаҳа ман таважжаҳа илайка ва ақроба ман тақорроба илайка ва афзола ман са`алака ва роғиба илайк», деб айтар эдилар». (Маъноси: Эй Аллоҳим, мени ўзингга юзланувчиларнинг юзланувчироғи, яқин бўлгувчиларнинг яқинроғи, сўровчи ва рағбат этгувчиларнинг афзалроғи қил.) Ибн Сунний ривоятлари

 

442/5. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума намозидан кейин «Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъузу бироббил фалақ» ва «Қул аъузу бироббин нас» сураларини етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло уни кейинги жумагача ёмонликдан сақлайди», дедилар. Ибн Сунний ривоятлари

Фасл: Жума намозидан кейин Аллоҳни кўп зикр қилиш мустаҳабдир. Аллоҳ таоло Жумъа сурасининг 10-оятида айтади:

«Энди қачон намоз адо қилингач, ер-юзига тарқалиб, Аллоҳнинг фазлу марҳаматидан (ризқу рўз) истайверинглар. Аллоҳни кўп зикр қилингларки, шояд нажот топурсизлар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио