Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

132-боб. Икки ҳайит намозида машруъ бўлган зикрлар

Икки ҳайит кечасида Аллоҳнинг зикри, намоз ва бошқа тоатлар билан машғул бўлиш мустаҳабдир. Ҳадисда ворид бўлганидек, «Ким ҳайит кечаларини иҳё қилса (уйғоқ ўтказса), қалблар ўладиган кунда унинг қалби ўлмайди» ёки «Ким икки ҳайит кечасида Аллоҳ учун савоб умид қилган ҳолда қойим бўлса, қалблар ўладиган пайтда унинг қалби ўлмайди». Шофеъий ва Ибн Можалар заиф иснод ила ривоят қилишган.

Икки ҳайит кунлари такбир айтиш ҳам мустаҳаб. Фитр (Рамазон) ҳайити куни уйдан чиққанидан то намозгоҳга келгунча такбир айтилади. Қурбон ҳайитида эса, арафа кунининг бомдодидан бошлаб то ташриқ куни охиригача (асрдан кейингача) айтади.

Такбир қуйидагича айтилади:

«Аллоҳу акбар Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд». (Маъноси: Аллоҳ улуғдир, Аллоҳ улуғдир, Аллоҳ улуғдир. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Аллоҳ улуғдир, Аллоҳ улуғдир. Аллоҳга ҳамд бўлсин.) Баъзилар:

«Аллоҳу акбар кабийрон, валҳамду лиллаҳи касийрон ва субҳаналлоҳи букротан ва асийла, ла илаҳа иллаллоҳ ва ла наъбуду илла иййаҳу мухлисийна лаҳуддийна ва лав кариҳал кафирун, ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу содақо ваъдаҳу ва насоро ъабдаҳу ва ҳазамал аҳзаба ваҳдаҳу ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» деб айтса ҳам яхши», дейишган. (Маъноси: Аллоҳ улуғларнинг улуғидир, унга кўп ҳамдлар бўлсин. Эртаю кеч Аллоҳни поклаб ёд этурман. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унга ибодат қилиб, Унинг динида холис бўламиз, гарчи кофирлар кариҳ кўрсалар ҳам. Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Аллоҳ улуғдир.)


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио