437/1. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Самуд қавмининг диёри Ҳижрга етганларида, саҳобаларига: «Ана бу азобланаётганлар ерига фақат йиғлаган ҳолда киринглар. Агар йиғламасанглар, кирманглар. Ана шунда уларга етган нарса сизларга етмайди», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари
|