435/1. Анас (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ (с.а.в) қабр ёнида йиғлаётган бир хотиннинг олдидан ўтиб, унга: «Аллоҳдан қўрқ ва сабр қил», дедилар». Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари
436/2. Башийр ибн Маъбад (р.а.) айтадилар: «Мен Расулуллоҳ (с.а.в) билан кетаётган эдим, у зот қабрлар орасида пойабзали билан юрган кишини кўриб: «Эй пойабзал соҳиби, оёқ кийимингни ечиб қўй», дедилар». Абу Довуд, Насоий, Ибн Можа ривоятлари
|