Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

127-боб. Ўлганларни сўкишдан манъ қилиш

427/1. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўлганларни сўкманглар, чунки амаллари билан борадиган жойларига бориб бўлдилар», деб айтдилар. Имом Бухорий ривоятлари

 

428/2. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўликларингнинг яхшиликларини зикр қилинглар, ёмонликларини айтишдан тийилинглар», дедилар. Абу Довуд ва Термизийзаиф иснод ила ривоят қилишган.

Аммо ёмонлик билан донг таратган кишиларнинг ёмонлигини зикр этиш жоиз, бошқаларга ибрат бўлади. Аллоҳ таолонинг ўзи бизга Қуръонда ёмонларнинг ёмонликларидан хабар берган ва уни тиловат қилишни ҳамда бошқаларга етказишни буюрган. Ҳадиси шарифларда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Амр ибн Лухай, Абу Риғол, Ибн Жудъон ва бошқаларнинг қиссаларини зикр қилганлар. Юқоридаги ҳадисда ёмоннинг ёмонлиги айтилганида, Расулуллоҳ манъ этмадилар, балки «Вожиб бўлди», дедилар.

 

429/1. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамизнинг навбатларидаги кеча охирида ҳамиша Бақийъ қабристонига чиқиб:

«Ассаламу ъалайкум даро қовмин му`минийна ва ъатокум ма туъадун, ғодан муажжалуна ва инна иншааллоҳу бикум лаҳиқун, Аллоҳуммағфир лиаҳли бақийъил ғорқод», деб айтардилар. (Маъноси: Ассалому алайкум, эй мўминлар ҳовлисидаги қавмлар. Сизларга ваъда қилинган нарса келди. Иншааллоҳ эртага кечикиб бўлса ҳам, сизларга йўлиқамиз. Эй Раббим, «Бақийъ ғарқад» қабристондагиларни мағфират қил.) Имом Муслим ривоятлари

 

430/2. Оиша (р.а.) ривоят қиладилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Эй Расулуллоҳ, қабрларни зиёрат қилганимда нимани айтай?» деб сўрадим, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ассаламу ъала аҳлид-дийари минал муъминийна вал муслимийн ва йарҳамуллоҳул мустақдимийна минкум ва минна валмустаъ`хирийна ва инна иншааллоҳу бикум лаҳиқун», деб айт», дедилар». (Маъноси: Эй мўмин ва мусулмонлардан иборат диёр аҳли, сизларга салом бўлсин. Аллоҳ сизлардан ва бизлардан олдин ўтганларга ва кейин келадиганларга раҳм қилсин. Иншааллоҳ, биз ҳам сизларга йўлиқурмиз.) Имом Муслим ривоятлари

 

431/3. Абу Ҳурайра (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ (с.а.в) қабристонга чиқиб:

«Ассаламу ъалайкум даро қовмин му`минийна ва инна иншааллоҳу бикум лаҳиқун», деб айтардилар». (Маъноси: Мўминлар қавми ҳовлисидагилар, сизларга салом бўлсин. Аллоҳ хоҳласа, бизлар ҳам сизларга қўшиламиз.) Абу Довуд, Насоий, Ибн Можалар ривояти

 

432/4. Ибн Аббос (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина аҳли қабристонидан ўтатуриб:

«Ассаламу ъалайкум йа аҳлал қубур, йағфируллоҳу лана ва лакум. Антум салафуна ва наҳну бил асар», деб айтдилар». (Маъноси: Ассалому алайкум, эй қабр аҳллари, Аллоҳ бизу сизни мағфират қилсин. Сизлар биздан олдин кетдинглар, бизлар изингиздан етиб оламиз.) Имом Термизий ривоятлари

 

433/5. Бурайда (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ (с.а.в) агар қабристонга чиқадиган бўлсалар:

«Ассаламу ъалайкум аҳлад дийари минал му`минийна ва инна иншааллоҳу бикум лалаҳиқун, ас`алуллоҳа лана ва лакумул ъафийаҳ», деб айтишни ўргатардилар». (Маъноси: Мўминлар диёри аҳли, сизларга салом бўлсин. Иншааллоҳ, бизлар ҳам сизларга қўшиламиз. Ўзимизга ва сизларга офият сўрайман.) Имом Муслим ривоятлари

Насоий ва Ибн Можаларнинг ривоятларида:

«Антум лана фаротун ва наҳну лакум табаъун» лафзи зиёда қилинган. (Маъноси: Сизлар биздан олдин ўтдинглар. Бизлар эса сизларга эргашувчимиз.)

 

434/6. Оиша (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бақийъ қабристонига келиб:

«Ассаламу ъалайкум даро қовмин му`минийн, антум лана фаротун ва инна бикум лаҳиқун, Аллоҳумма ла таҳримна ажроҳум ва ла тузиллана баъдаҳум», дедилар». (Маъноси: Ассалому алайкум, мўминлар қавми ҳовлисидагилар. Сизлар биздан олдин кетдинглар. Бизлар сизларга қўшилгувчилармиз. Аллоҳим, уларнинг ажридан бизни маҳрум қилма ва улардан кейин бизларни адаштирма.) Ибн Сунний ривоятлари

Қабрларни зиёрат этувчи киши Қуръон қироати ва зикрларни кўпайтириб, қабристондаги бошқа мусулмонларни ҳам дуо қилиши мустаҳабдир.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио