Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

125-боб. Киши ўлимидан олдин жанозасини ўқишга бир одамни тайинлаши ва махсус сифат ва махсус ўринга дафн этилишини васият қилиши. Шунингдек, кафанлаш ва бошқа ишларда васият қилиш хусусида.

421/1. Оиша (р.а.) ривоят қиладилар: «Абу Бакр (р.а.) касаллик пайтларида олдиларига кирганимда мендан: «Расулуллоҳни нечта кафан билан кафанлаган эдинглар», деб сўрадилар. «Учта билан», деб жавоб қилдим. Сўнг: «Расулуллоҳ қайси куни вафот этганлар», дедилар. «Душанба куни», деб жавоб бердим. Яна: «Қайси куни», деб сўрадилар. «Душанба куни», дедим. Шунда у киши: «Мен кечаси ўлишни истайман», деб кўйлакларига қарадилар. Кўйлакда касалликларида ишлатилган заъфароннинг изи қолган эди. «Мана шу кўйлагимни ювиб, унга яна иккита кўйлак қўшиб, ўша учтаси билан мени кафанланглар», дедилар. Шунда мен: «Бу эски-ку?» дедим. У зоти шариф: «Янгисига ўликлардан кўра тириклар ҳақли, бу эски кўйлагим эса, йирингни артиш учун», дедилар. Сўнг бу зот сешанба кечасида вафот этдилар ва тонг отишидан олдин дафн қилиндилар». Имом Бухорий ривоятлари

 

422/2. Умар ибн Хаттобдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот жароҳатланганларида: «Вафот этсам, мени Оишанинг олдига кўтариб боринглар. Салом бериб, Умар изн сўраяпти, денглар. Агар изн берса, мени у ерга киргизинглар (дафн қилинглар). Агар рад этса, мени мусулмонлар қабристонига олиб бориб кўминглар», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари

 

423/3. Омир ибн Саъд ибн Абу Ваққосдан ривоят қилинади. Саъд ибн Абу Ваққос (р.а.): «Менга қабрни лаҳад қилиб қазинглар ва худди Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларига қўйганингиздек, менинг қабримга ҳам ғишт қўйинглар», дедилар. Имом Муслим ривоятлари

 

424/4. Амр ибн Ос (р.а.) ўлим тўшагида ётганларида: «Агар вафот этсам, вой-дод солиб йиғлайдиганларни ва ўт ёқувчиларни ортимдан эргаштирманглар. Агар дафн қилсанглар, тупроқни оз-оздан ташланглар. Сўнг қабрим тепасида бир ҳайвон сўйиб, гўштини тақсимлагунча вақт туринглар. Мен сизларга ҳамроҳ бўлиб, Раббим элчисига нима деб жавоб беришимга тайёрланиб олайин», дедилар. Имом Муслим ривоятлари

Маййит васият қилган ҳамма нарса ҳам бажарилавермайди. Балки унинг васиятлари илм аҳлларига етказилади. Агар рухсат беришса, амал қилинади. Рухсат беришмаса, у васиятни бажарилмайди. Масалан: «Мени тобут билан дафн этинглар, деса, у васиятига амал қилинмайди. Фақат эҳтиёж туфайли амал қилиниши мумкин. Яна қабрининг бошқа ерга кўчиришларини васият қилса, унга ҳам амал қилинмайди. Фақат Макка, Мадина ёки Байтул Мақдис каби муборак ерларга кўчирилиши жоиз. Шунингдек, дафн этилаётганида бошининг тагига ёстиқ ва шунга ўхшаш нарсалар қўйишни, ипак билан кафанлашни, шариатда белгиланганидан ошиқча кафан қилишни, баданини ёпишга етмайдиган кийим билан кафанлашни, жанозасини анча кечиктиришни, зиёрат қилишлари учун қабрига мақбара қуришни ва шунга ўхшаш шариатда жоиз кўрилмаган ишларни васият қилса, уларнинг бирортаси бажарилмайди. Аммо қабри ёнида Қуръон тиловат қилинишини, садақа берилишини ва шу каби Аллоҳга қурбат-яқинлик ҳосил қиладиган ишларни ёки шаҳридаги улуғлар ётадиган қабристонга кўмишни васият қилса, у васиятлари адо этилади.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио